Япониядан нелар олмадим…

Якшанба гурунги: айтинг-чи, қуйидаги шеър муаллифи ким?

Тўғри жавоб учун сайтимизнинг алоҳида «Ташаккурнома»си бор! Фақат, тахминий жавоб берманг, аниқ исботи керак, дейди Дониш домла ҳайъат раисидан қолишмай.

6

Эҳ-ҳе Япониядан нелар олмадим,

Айтсам таърифлашга ожиздир забон,
Лек бир одатига кўниколмадим,
Аксирсанг СОҒ БЎЛИНГ демайди Япон.

Рости, сўраб кўринг ана ҳар кимдан,
Ўзига билдирмай кузатинг зимдан,
Мусулмон ҳам эмас, хабарсиз диндан,
Лек биров ҳақини емайди Япон.

Бошлиғин кўзи учун ишламас улар,
Мақтовли сўзи учун ишламас улар,
Ғолиблик қилсада ширин уйқулар,
Ишига кечикиб келмайди Япон.

Дақиқасигача бўлар йўқлама,
Домлалар порага қилмайди шама,
Кўндираман дея бўлманг хомтама,
Ўқимасанг диплом бермайди Япон.

Суний навбат қилар кўпайса одам,
Шошилябман дея қилмайди мотам,
Хотиним касал деб, гоҳида онам,
Ҳеч қачон навбатни бузмайди Япон.

Шароитга қараб киявер кийим,
Бўлса ҳам майлига кўйлагинг ғижим,
Хоҳла калиш билан кийгин костюм-шим,
Ие, ана қишлоқи демайди Япон.

Ҳеч ким қарамайди чўнтак киссага,
Жеркиб гапирмайди борсанг «касса»га,
Бир соатда қўяр» прописка»га,
Ҳар куни «эртага» демайди Япон.

Уловлар бошяланг йўқдир «шапка»си,
Ечмас муаммосин «катта ака»си,
Гапнинг пўст калласи,гапнинг қисқаси,
Чалғитувчи «манёвр» қилмайди Япон.

Нархлари бир ҳилдир борсанг бозорга,
Қаттиқ гапирмайди ҳеч харидорга,
Қараб бой одамга ё мардикорга,
Турланиб муомала қилмайди Япон.

Қанча зўр бўлмасин гўзал қанчалик,
Ёмон томонларин ҳали айтмадик,
Биттасин айтаман биз Ўзбеклардек,
Оила қадрини билмайди Япон.
Ўзидан ўзгани севмайди Япон.

Японияда ўқиётган бир Ўзбекистонлик талабанинг шеъри.

You may also like...

1 Response

  1. Bahodir Iskandarov tomonidan internetga joylashtirilgan edi.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>