Ёшлар – бузғунчи ғояларга қарши

ЎзМУда амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақидаги хабар ва мақолаларни ҳозиржавоблик билан ёритаётган ЎзА ижодий жамоасига самимий миннатдорчилик изҳор этамиз.

о8

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” ижтимоий лойиҳаси доирасида “Биз бузғунчи ғояларга қаршимиз” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Университет проректори Ддавлатбой Жумабоев, партия сиёсий кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида жисмонан соғлом, юксак маънавиятли ва интеллектуал салоҳиятли авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Ҳозирги глобаллашув даври маънавий тарбияни янада бойитиш, ёшларни ғаразли ғоялар таъсиридан ҳимоялашни тақозо этмоқда. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 50 мингдан ортиқ навқирон авлод вакилларини ўз сафига жипслаштирган “Ёш адолатчилар” қаноти шу мақсадда қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

– Маънавиятимиз, дунёқарашимизга салбий таъсир кўрсатишга мўлжалланган ахборот-психологик хуружлар, таҳдидлар сони тобора ортиб бораётгани ҳақида тушунча ва билимларимизни янада бойитдик, – дейди университет талабаси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Маҳзуна Абдурасулова. – Бу ахборот технологияларидан мақсадли ва самарали фойдаланишимизда албатта асқотади.

Тадбирда ёшларни турли бузғунчи ғоялардан, экстремистик гуруҳларнинг алдовларидан огоҳ бўлишга, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиб, Ватанимизга садоқат билан хизмат қилишга ундайдиган “Қиёматга қолган қарз” ҳужжатли фильми намойиш этилди. “Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги – муҳим вазифамиздир” мавзуида ўтказилган ижтимоий сўровнома ёшларнинг кўтарилган мавзуга муносабати ва дахлдорлигини аниқлашда муҳим омил бўлди.

Жонли мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 Дилшод Каримов, ЎзА

You may also like...

3 Responses

  1. Ҳақиқатан, университетимизда бир биридан ажойиб тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

  2. Afsus ayrim fakultetlar bebahra qolibmiz. Chunki partiya ishtiroki yoki boshchiligidagi har qanday tadbir samarali o’tadi

  3. Durdona Safarva:

    Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек, «Бизнинг ишончимиз ва таянчимиз бўлмиш ёшларимизга янада кенг йўл очиб бериш, фарзандларимизни замонавий билим ва тажрибага, ўз мустақил фикрига эга бўлган, маънавий юксак комил инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг жамиятмизда мустаҳкам ва муносиб жой олиши йўлида зарур шарт-шароитларни яратиб бериш барчамиз учун ҳам қар, ҳам фарз».

    Бу ғоявий мазмундаги фикрларда илгари сўрилган қарашлар бугун ўз тасдиғини топмоқда.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>