ЁШ ИЖОДКОРЛАРНИНГ “УЧ ИЛДИЗ” МАҲОРАТ МАКТАБИ

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети ёш ижодкорларининг “УЧ ИЛДИЗ” маҳорат мактаби навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Унда ёш қаламкашлар республика газета-журналларида, китобларда ёритилган сермазмун мақолаларни таҳлил қилдилар.

DSC01590

Публицистика сирларини атоқли адиб Пиримқул Қодировнинг “Қалб кўзлари” деб номланган мақола ва бадиалар тўпламидан ўргансак бўлар экан, деган хулосага келдилар Журналистика факультети 2-босқич талабалари Шарофиддин Ҳакимов ва Ҳувайдо Хўжамқулова.

20140507_085108

Журналистика факультети 2-босқич талабалари (чапдан) Шарофиддин Ҳакимов ва Сулаймон Ҳайдаров “Оила даврасида” газетасида ёритилган мақолаларни таҳлил қилдилар. Баҳс жуда қизиқиб кетганидан Хуршиджон Қодиров кузатиш учун дарахт устига чиқиб кетганини сезмай қолди.

DSC01579

Журналистика факультети 2-босқич талабалари Дурдона Қаюмова билан Саидбек Шамсиев uchildiz.uz веб-сайтида ёритилган тенгдошларининг ранг-баранг мавзудаги мақолаларига фикр-мулоҳазаларини ёзмоқда.

DSC01602

Ёш истеъдод соҳибаси Покиза Турдалиеванинг фикрича, бўлғуси журналистлар ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаолликни пухта ўрганишлари учун “Халқ сўзи” газетасининг ҳар бир сонини теран нигоҳ билан ўқиб бориши лозим.

DSC_1945

“Оммавий алоқалар ва реклама” кафедраси доценти Тўлқин Эшбек раҳбарлигида фаолият кўрсатаётган “Ёш матбуот котиблари” клуби ҳақиқий маҳорат мактабига айланган, дейди магистрант Чарос Садинова (чапдан бешинчи) бўлғуси матбуот котибларига.

IMG_6618

Истеъдодли ёш шоира Шаҳноза Абдукаримова янги шеърларидан ўқиб бермоқда.

 

МУҚАДДАС ОИЛА

 

Бу ёруғ оламда бор экан ҳаёт –

Оила ҳамиша муқаддас қўрғон,

Оила осуда – тинчлик барҳаёт

Оила мустаҳкам – кўнгил чароғон!

 

Қўлни қўлга беринг,  эй Ватандошим

Келажакка мақсадлар юксалаверсин,

Маънавият ўчоғи сўнмас оташим

Мустаҳкам оилалар кўпаяверсин!

 

Фарзанди қобилу, аскари собит,

Юртимнинг қуёши чарақлайверсин.

Кўнгиллар яшариб, меҳрга қониб,

Мустаҳкам оилалар кўпаяверсин!

DSC_1936

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР

 

Фақат бир сўз айтилмай қолди,

Биргина умиди унинг илинжи,

Байтлари қалбларни ларзага солди,

Бобурнинг Ватанга бўлган соғинчи.

 

Суртсайди тупроғин бир бор кўзига,

Тўйиб ҳидлай олса боғларин исин,

Юрт меҳрини жойлаб ҳар мисрасига

“Юртим” деёлмади зар кошонасин.

 

Руҳи қолиб кетган Андижонида,

Туғилган замини анда – жонида,

Минг бора ўлди-ю, мингча тирилди

Қонлар ютган бобом Ватан доғида.

 

Ватаннинг ҳасрати оғир эканда,

Умрбод кетмади кўзларидан нам,

Ёғийлар от суриб қувмаганида

Ўзбекда бўларди Тожмаҳали ҳам!

Шаҳноза АБДУКАРИМОВА

 

______________________________________________

 

Журналистика факультети ёш ижодкорларининг “УЧ ИЛДИЗ” маҳорат мактаби машғулотининг давоми билан келгуси саҳифалар орқали танишасиз.

 

Тўлқин ЭШБЕК,

Маҳорат мактаби раҳбари

You may also like...

16 Responses

  1. Ажойиб таърифлар ва супер суратлар! Ҳамкасбларимизнинг бошқа суратларини ҳам кутиб қоламиз. Шаҳноза Абдукаримованинг Бобур бобомиз ҳақидаги шеърига +5! Ҳақиқатда, юрт қадрини ўзга юртларда юргачгина сезаркан киши…

  2. Улуғбекнинг фикрига тўлиқ қўшиламан. Шаҳноза ажойиб шоира, Улуғбек нозиктаъб мунаққид бўлиб етишса ажабмас!

  3. E’tirofga to’la munosib loyiha! Bunday tashabbuslarning ta’limda o’z o’rni bor, chunki ular ilmi va ijodiy kontakt yaratadi.

  4. Shahnozaga esa ulkan proggres tilayman.

  5. Farrux Abduhamidov:

    Shahnoza Abdukarimova kabi yurtimizning umidli yoshlari fakultetimizda ko’plab uchraydi. Bu kabi yoshlarning iste’dodini to’g’ri anglab yetmaydigan murabbiylar ham yo’q emas. Uchildiz kabi mahorat maktabi esa bunday yoshlarimizning ijodini yanada mukammallashtirishga zamin yaratadi. Bu sayt yaratuvchilariga o’z minnatdorchiligimizni bildiramiz.

  6. Fazliddin Jo'rayev:

    Go’zal she’rlar. Ta’rifga so’z ojiz. Bunday ijodkorlar uchildiz singari mahorat maktablarida toblanadi. Shahnozaxondan umrboqiy she’rlar kutib qolamiz.

  7. Bir-biridan ajoyib she’rlar. Kursdoshimizga keyingi ijodlariga rivoj tilayman.

  8. Azizbek Ashurov:

    aytish joizki bunday bilimga chanqoq bo’lajak jurnalistlarni kelgusida ulkan muvaffaqiyatlar kutayotganli aniq…

  9. juda yaxshi she`rlar. ba`zi fikrlarim bor. uni o`zingizga aytaman

  10. Azizbek Ashurovning fikrlari kishiga ilhom bag’ishlaydiya!

  11. Rostdanmi Irodaxon?Qani bir ilhomingizni ishlating,ijodingizdan bahramand bo’laylik!

  12. Gap yo`q. Ijod qilishdan to`xtamang.

  13. Vah-Vah jurnalistika fakulteti talabarining maqola-yu she’rlari ko’zni quvnatadi!

  14. Yanada mahorat maktabi gullab-yashnasin!

  15. Мен ҳам «Уч илдиз» маҳорат мактабига қатнашгим келиб кетди. Эҳ, биз талаба бўлган даврда бунақа имкониятлар ва шундай фидойилар қаёқда эди…

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>