ЁШ ИЖОДКОРЛАРНИНГ “УЧ ИЛДИЗ” МАҲОРАТ МАКТАБИ

Ёш истеъдод соҳибаси Ҳалима Мирзахўжаева 1988 йилда Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган. 2011 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Энг яхши ижодкор ўқитувчи”, “Ёш сиёсатчи” танловларида фахрли ўринни эгаллаган. У Зангиота туманидаги 19-мактабда ўқитувчилик қилиш билан бирга адабиётда сўз санъати мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

 

 

НУРЛИ ЙЎЛ

 

Биз ҳеч кимдан кам бўлмаймиз,

Тараққиёт йўлида.

Ватанимнинг келажаги,

Фақат ёшлар қўлида!

 

Бу ишончни оқламоқ-чун,

Илм-у фандир зўр қанот.

Ватанига садоқат-у

Эзгу мақсад ва сабот.

 

Келажакка интиламиз,

Ортда қолгай кўп довон.

Аждодларнинг нурли йўлин,

Эттиргаймиз биз давом.

 

Мир Алишер машъаласи,

Йўлимизга нур сочар.

Она юртим истиқлоли,

Бахт-иқболга йўл очар!

 

* * *

 

ҲАЁТБАХШ МЕРОС

 

Темур бобом ўгити:

Бунёдкор бўл, боғ ярат!

Маърифатнинг йўлида,

Юракларга нур тарат!

 

Навоийнинг сабоғи:

Тилга бўлсин эътибор.

Ҳар сўзингни айт ўйлаб,

Унда қанча маъно бор?

 

Улуғбекнинг жадвали:

Юлдуз, қуёш, фалакдан.

Умар Хайём сўз очган:

Жаннат, май-у малакдан!

 

Сино бобом таълими:

Узоқ умр кўришдан.

Соғлом бўлай, десанг гар,

Тўхтама ҳеч юришдан.

 

Бухорийнинг ҳикмати:

Дилда бўлсин диёнат.

Виждонингга, Юртингга,

Қилма асло хиёнат!

 

Фаробийнинг мактаби:

Донишмандлик чироғи.

Ўйлаб босгил қадаминг,

Ҳар ишнинг бор сўроғи…

 

Дунёларга татийди,

Аждодларим мероси.

Етсак агар қадрига,

Адашмаймиз биз рости!

 

Бу ахборот асрида,

Чалғитаман, деган кўп.

Тўғри йўлдан адашмай,

десанг ўйлаб кўргил хўб…

 

Буюк мерос – ҳаётбахш,

Қалбингга нақш айлагил.

Тўғри йўлдан адашма,

Келажагинг ўйлагил!

 

Ҳалима МИРЗАХЎЖАЕВА

You may also like...

10 Responses

  1. Kamola:

    Ajoyib! Keyingi ijodlaringizga muvaffaqiyat tilayman!!!

  2. Zokir Shoyimov:

    dil ohsnglarining betakror kuyi- she’riyt!

  3. Shoira bo’lish hammaning ham qo’lidan kelevermaydi, buning uchun Olloh tomonidan berilgan iste’dod bo’lishi kerak. Ijoddan to’xtamang, omad!

  4. Yaxshi sher yozarkansiz ijodizga omad.

  5. Milliy g’urur qalbimda takror.
    Uyg’ondi she’rlaringiz o’qib.
    Ajdodlarim ruhi madadkor.
    Bölsin deyman shu onda jo’shib. (ijodingizga omad)

  6. yurak torini chertuvchi she`riy baytlar ajoyib ohangga ega.

  7. Omadlar tilab qolamiz yosh shoiramizga.

  8. Ҳалимахон филфакда ўқиб юрган пайтидаёқ истеъдодини намоён этган эди. Ижодий парвоз тилаймиз.

  9. She’rlaringiz bir biridan ajoyib, har kimga ham bunday iste’dod berilmaydi. Ijodingizga omad tilab qolaman.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>