Ўзбекистон Президенти сайлови Германия матбуоти эътиборида

Жаҳон аҳли нафақат сайловларимизга, ҳатто спорт, илм-фан, иқтисодиёт ва бошқа

соҳаларда эришаётган ютуқларимизга ҳам эътибор билан қарамоқдалар, дейди Дониш домла. Бунинг натижасида қатор ривожланган давлатлар ишбилармонларининг юртимизга қизиқишлари ортиб, қўша-қўша қўшма корхоналар бунёд этиш, турли соҳалар бўйича ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга интилмоқдалар.

***

4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови Германия матбуотининг диққат марказида турибди, деб хабар беради «Жаҳон».

Foto: “Jahon”

Хусусан, Presse Echo ахборот порталида сайловга тайёргарлик жараёнинга бағишланган материал эълон қилинди.

«Бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча сиёсий партиялари мамлакат Президенти лавозимига ўз номзодларини кўрсатди. Уларнинг айримлари ўтган йилги давлат раҳбари сайловларида иштирок этган эди», — дейилади мақолада.

Usbekistan Online эса Марказий сайлов комиссияси томонидан мамлакатнинг бир қатор оммавий ахборот воситалари билан икки томонлама келишувлар имзоланганидан хабар берди. Уларга кўра, ОАВ аҳолини давлат ва жамоат арбоблари, экспертлар, таҳлилчилар ва хорижлик журналистларнинг фикрлари билан таништириб боради.

«Ўзбекистон МСК ОАВ билан ҳамкорлик қилишда анча катта тажриба тўплаган. Республикада сайлов жараёнининг очиқлигини назорат қилувчи ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминловчи тегишли қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий актлар қабул қилинган», — дейилади материалда.

Мақола муаллифи — Usbekistan Online директори Герхард Биркл 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистондаги парламент ва Президент сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этган эди.

daryo.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>