Ўзбек олимининг китоби хорижда чоп этилди

Сиёсий фанлар доктори Бахтиёр Омоновнинг «Жамиятни модернизациялашнинг

концептуал асослари (Ғарб ва Шарқ ислоҳотлари қиёсий таҳлили)” монографияси рус тилида «Концептуалные основы модернизации общества (Сравнителный анализ реформ Запада и Востока)” номи остида Полшанинг таниқли “Iscience” нашриётида 1500 нусхада чоп этилди.

12:04 / 23.02.2021

Асли бу асар «Сиёсий модернизациялаш моделлари ва Ўзбекистон тажрибаси» (2012) номли китобининг мантиқий давоми. Б. Омонов Тошкент ахборот технологиялари университетида хизмат қилади.

Китоб тўртта бобдан иборат: «Жамиятни модернизациялашнинг назарий-методологик асослари» номли биринчи бобида модернизация тушунчаси мазмун-моҳияти, модернизация жараёни зарурияти, инқирозлари ва ривожланиш тенденциялари; «Жамиятни модернизациялаш асосий тамойиллари ва мезонлари» бобида жамиятни модернизациялашнинг генезиси ва тадрижий такомиллашувини белгиловчи омиллари, сиёсий модернизация таркибий тузилмалари, тамойиллари ва мезонлари, модернизация концепция ва моделларининг сиёсий-фалсафий таҳлили; «Модернизация концептуал моделлари шаклланиши сиёсий-фалсафий жиҳатлари» номли учинчи бобида Европа жамиятларида модернизациялашнинг иқтисодий самаралари ва муаммолари, Марказий ва Жануби-шарқий Осиё давлатларида модернизация шарқона моделининг намоён бўлиши, Постсовет республикаларида демократик қадриятлар шаклланишининг ўзига хос йўли; «Ўзбекистонда жамиятни модернизациялаш: барқарорлик ва ижтимоий ривожланишнинг бош омили» деб номланган тўртинчи бобида Ўзбекистонда сиёсий модернизация жараёнининг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари, модернизациялаш ва миллий ўзликни англашда фуқаролик жамияти институтларининг тутган ўрни, Ҳаракатлар стратегияси – миллий тараққиётнинг такомиллашган концептуал модели каби масалалар илмий ёритилган.

Монографияда Европа, Лотин Америкаси, Марказий, Жануби-шарқий Осиё ва постсовет мамлакатлари (ўттиздан зиёд давлатлар)да кечаётган мураккаб модернизациялаш (янгиланиш, замонавийлашиш) жараёнларининг сиёсий-фалсафий жиҳатлари чуқур таҳлил этилган, йигирмага яқин қиёсий жадваллар келтирилган, жаҳондаги ушбу долзарб муаммога тегишли илмий хулосалар, амалий таклифлар ва тавсиялар ўрин олган.

Китоб олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, катта илмий ходимлари, тадқиқотчилар, давлат ҳокимияти ва нодавлат ташкилотнинг масъул раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда модернизациялаш масаласига қизиқувчи кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

Бахтиёр Омоновнинг асарлари олдин АҚШ, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Туркия, Украина, Қозоғистон каби ўнлаб давлатларда эълон қилинган эди.

 

https://uza.uz/uz/posts/ozbek-olimining-kitobi-xorizhda-chop-etildi_243787

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>