ЎЗИГА ХОС МАҲОРАТ МАКТАБИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг шахсий ташаббуслари билан 2005 йилда ташкил этилган Ўзбекистон Миллий университетининг Олий журналистика курслари нафақат республикамизда балки Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларида ўз йўналиши бўйича ягона ҳисобланади.

Ўтган қисқа давр ичида мингга яқин тингловчилар журналистика соҳасининг турли замонавий ихтисосликлари бўйича чуқур билим олиб, магистрлик даражасини қўлга киритдилар. Улар бугунги кунда республиканинг қатор вазирлик ва идоралари ҳамда йирик компаниялари Ахборот хизматларида, матбуот, радио ва телевидениеда жўшқин фаолият юритмоқдалар.

Олий журналистика курси тингловчиларининг ижодий ишларидан ташкил топган мазкур илк тўпламда турли мавзулар кенг ўрин олган. Айниқса, она тилимизнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ҳамда равнақи, унинг ранг-баранг жилоси ва қудрати ҳақида, хусусан адабий тил, расмий тил, турфа касб йўналишлари тили, бир-биридан гўзал ўзбек шевалари тўғрисида атрофлича сўз юритилади. Муҳими, мақолаларда ёш ижодкорларнинг шахсий қарашлари, куюнчак фикрлари ҳамда касбий изланишлари ўз аксини топган. Маълумки, тил барча қалам аҳлининг кундалик фаолиятидаги асосий восита, қолаверса, халқимиз ва миллатимизнинг мислсиз бойлиги ҳисобланади.

Қувонарли томони шундаки, Олий журналистика курсларида таҳсил олаётган тингловчилар турли мутахассисликлар, хусусан, ҳуқуқшунослик, математика, тиббиёт, филология ва бошқа муҳим соҳалар бўйича бакалавр даражасига эга бўлиб, айни пайтда ўзларининг устоз ва мураббийлари кўмагида журналистика маҳорати, унинг илмий хусусиятларини изчил ўзлаштириш мақсадида тинмай изланишлар олиб бормоқдалар.

Ушбу тўплам мазкур курс тингловчилари учун ўзига хос маҳорат мактабидир. Умидли ёш ижодкорлар навбатдаги мақолалар тўпламларида янги-янги ва “теша тегмаган”, қизиқарли мавзуларни ёритишда чинакам ижодий салоҳиятларини намоён этишларига ишонамиз.

 

Беруний АЛИМОВ,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети Олий журналистика курслари раҳбари

You may also like...

4 Responses

  1. OLTINOY MADAMINOVA:

    AJOYIB Ijodizga omad!

  2. Oliy jurnalistika kursi faoliyatiga omadlar tilab qolaman.

  3. Беруний ҳам яхши мақола ёзар экан. Яхши!

  4. Куп нарсани ургансак булар экан.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>