ЎзМУда таълим сифати янада такомиллашади

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2017 йил 28 декабрдан эътиборан Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилди.

Хўш, бу бўлимнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

Кўпчиликни қизиқтирган шу каби саволларга мазкур бўлим бошлиғи Ботиров Ғолибжон Исроилович қуйидаги интервьюни берди:

го1

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ ЎзМУда ҳам Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилгани кўпчиликка яхши маълум.

Бўлим бошлиғи ва унинг ходимлари Давлат инспекцияси бошлиғи тавсиясига кўра университет ректори буйруғи билан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Бўлимнинг асосий мақсади университет талабалари билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш, университетни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва унинг натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш чораларини кўришдан иборат.

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш;

Университетда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;

таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;

аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда университетда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши устидан назорат ўрнатиш;

таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш;

Университетнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланаган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича университет раҳбариятига таклифлар киритиш;

Университет профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни университет ректорига маълум қилиш;

Университетнинг ўқув жараёни, илмий-тадқиқот ва илмий-услубий ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш;

таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

Университетда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш;

талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини баҳолаш;

Университетдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш;

Университет рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;

Университет тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш;

Университетда жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;

ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш;

Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Бўлим зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун университет таркибий тузилмаларидан зарур маълумотлар ва материалларни олиш;

Университет ва унинг таркибий тузилмаларида талабалар, тингловчилар ва ўқувчиларни ўқитиш сифатини, таълимнинг тегишли турлари бўйича ишчи ўқув режалари ва фанларнинг ишчи дастурларини ДТСларига, давлат талабларига, малака талабларига ва ўқув режа ҳамда фанларнинг намунавий дастурларига мувофиқлигини белгиланган тартибда ўрганиш;

Университетда аттестация жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва унинг ўз вақтида бажарилишини назоратга олиш;

Университетда таълим сифатига оид қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа қарорларнинг етарли даражада ижроси таъминланмаганлиги аниқланганда, масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўриш учун раҳбариятга таклифлар киритиш;

Университетда ижтимоий муҳитни, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказилишини ташкил қилиш;

таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати муаммолари бўйича халқаро конференциялар, анжуманлар, симпозиумлар, семинар ва ўқувларда иштирок этиш;

белгиланган тартибда университет Кенгашига сайлаш ва сайланиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

Албатта, бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси ЎзМУда таълим сифатини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

ЎзМУ Ахборот хизмати

го2

ТАҲРИРИЯТДАН:

Ботиров Ғолибжон Исроилович 1982 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг механика-математика факультетини битирган. 2008-2011 йилларда ЎзР ФА Математика ва информацион техногиялари институти аспиранти, кичик илмий ходими лавозимида ишлаган. 2011-2013 йилларда Бухоро давлат университетида “Математика” кафедраси мудири, 2013-2015 йилларда Бухоро давлат университетининг академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректори, 2015 йил 14 октябрдан–2016 йил 14 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курси тингловчиси, 2016 йил 14 июлдан Ўзбекистон Миллий университети, Математика институти ҳузуридаги математика ихтисослиги бўйича илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш котиби. 2017 йил 28 декабрдан Ўзбекистон Миллий университети Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Ғолибжон Ботиров 2010 йилнинг 22 декбрида “Кэли дарахтидаги кўп компонентли моделлар учун Гиббс ўлчовлар ва асосий ҳолатлар” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2009 ва 2016 йилларда Қори Ниёзий номидаги стипендиялар совриндори бўлган.

Ғолибжон Ботиров 2008 йилнинг 2-16 июлда Италия давлатининг Халқаро назарий физика илмий марказида, 2009 йилда 15 сентябридан 15 декабргача Ҳиндистон элчихонасининг ITP (International Training Program) дастури асосида Ҳиндистон Давлатининг Ҳайдаробод университетларида, 2013 йилнинг 15 январдан 10 мартгача Collaboration C.6 ва Commission for Developing Countries (CDC) грантлари асосида Германиянинг Бохум университетида, 2014 йилнинг 12 августидан 22 августига қадар Mathematics in Emerging Nations: Achievements and Opportunities (MENAO) гранти асосида Жанубий Кореяда ўтказилган Халқаро Математиклар Конгресси каби илмий хизмат сафарларида бўлган.

Ғолибжон Ботировнинг 50 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари чоп этилган, шулардан 8 таси (Journal Statistical Mechanics: Theory and Experiment (Италия), Mathematical Physics, Analysis and Geometry, Positivity (Англия), Theory Mathematical Physics, Mathematical Notes, Lobachevski Journal of Mathematics, Journal of SibFU Mathematics and Physics, Nanosystems: Physics, Chemistry, Mathematics (Россия)) дунёнинг нуфузли журналларида, 11 таси Республикамиз илмий журналларида, 10 таси Халқаро анжуманларда (Европа, Туркия, Ж.Корея, Россия, Қозоғистон) ва 20 дан ортиғи Республикамиздаги анжуманларда нашр этилган.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>