ЎзМУда таэквондо спортини ривожлантиришда Жанубий Кореялик мутахассислар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Таэквондо спортига бутун дунёда катта қизиқиш билан қаралади.

Мамлакатимизда спортнинг ана шу турини янада ривожлантириш мақсадида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Таэквондо ва спорт фаолияти факультети ташкил этилган эди.

Мазкур факультет фаолиятини янада такомиллаштириш борасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ана шундай лойиҳалардан бири – халқаро ҳамкорликларни йўлга қўйишдир. Бугун ЎзМУга ташриф буюрган Жанубий Корея Республикаси “Таэквондони ривожлантириш ва тарғибот қилиш жамғармаси” делегацияси аъзолари билан бўлиб ўтган давра суҳбатида ана шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

к1 к2 к3 к4

ЎзМУ Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Давлатбой Жумабоев, Халқаро алоқалар бўйича проректор Расул Раҳмонов, Таэквондо ва спорт фаолияти факультети декани Владимир Раҳимов хорижлик меҳмонларга университетда таэквондо спортини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилгани, ёш таэквондочи талабалар кўплаб халқаро мусобақаларда фаол иштирок этишаётгани ҳақида маълумот бердилар.

Жанубий Корея Республикаси “Таэквондони ривожлантириш ва тарғибот қилиш жамғармаси” президенти Санг Вук Лее ва унинг беш нафар мутахассис ходимлари ЎзМУда ташкил этилган мазкур факультет фаолиятини жаҳон андозаларига мос равишда ривожлантиришга кўмаклашиш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.

ЎзМУда фаолият олиб бораётган Жанубий Кореялик мутахассис, профессор Баэк Мун Жонг ва Жаноб Санг Вук Лее ўртасида бўлиб ўтган суҳбатда келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар, янги факультетни кенгайтириш масалалари, талабаларни Жанубий Кореяга махсус дастур асосида ўқишга, малака ошгиришга юбориш, ўзаро илмий методик алмашинув ва Ўзбекистонда таэквондо спортини янада ривожлартириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзаро манфаатли келишувларга биноан ЎзМУ ва мазкур жамғарма ўртасида Таэквондо ва спорт фаолияти факультетини янада ривожлантириш юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Жаноб Санг Вук Лее бошчилигидаги делегация аъзолари Таэквондо ва спорт фаолияти факультети талабалари билан учрашувда жамғарманинг мақсади ва вазифалари тўғрисида малумот бердилар. Очиқ мулоқотда хорижлик меҳмонлар ёш спортчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар қайтардилар.

Тадбирда жаноб Санг Вук Леега ЎзМУ Фахрий Доктори унвони берилди.

 

Лазиз Пўлатов,

ЎзМУ Таэквондо ва спорт фаолияти факультети

«Таэквондо ва спорт фаолияти» кафедраси ўқитувчиси

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>