ЎзМУнинг яна бир ноёб кадри парвозда!

2001 йилда ЎзМУ Журналистика факультети талабаларига дарс бера

бошлаган пайтларим Даврон Файзиев деган талабам ноёб истеъдоди билан эътиборимни тортган. Ўқиш билан бир вақтда уни (адашмасам, курсдоши Ирода Асилбекова иккисини) тез-тез телевидениега чақириб туришарди. Кейинчалик Камола Эрматова, Бахтиёр Насриддинов ва бошқа талабаларимиз ҳам шундоқ эътиборимизни қозонган. Ҳозирги пайтда 3-курсга ўтган талабамиз Муслима Омонқулова телеюлдузлардан бирига айланаётганидан мамнунмиз. Яна бир гуруҳ истеъдодли талабаларимиз турли газета-журналларда, Ахборот хизматларида, китоб нашриётларида (ўриндошлик асосида) фаолиятларини бошлаганлар. Биз учун муҳими, етук, муносиб кадр етиштиришдир! Уларнинг барчаси Мирза Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетининг фахридир. Бугун соҳамизда масъул лавозимга муносиб кўрилган шогирдимиз Даврон Файзиевни барча Устозлари номидан самимий муборакбод этиб, келгуси ишларига омадлар тилаб қоламиз, дейди Дониш домла.

Даврон Файзиев ЎФА матбуот ва медиа департаментига директор этиб тайинланди

Даврон Файзиев ЎФА матбуот ва медиа департаментига директор этиб тайинланди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ОАВ билан ишини янада самарали йўлга қўйиш, матбуот ва медиа департаменти иш фаолиятини яхшилаш, терма жамоалар ва миллий футболимизга оид янгилик ва хабарларнинг тезкорлик билан холис тарзда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ЎФА матбуот ва медиа департаментига янги директор тайинланди. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати маълум қилди.
Эндиликда таниқли шарҳловчи, ўзбек журналистикасида ўз ўрнига эга, хусусан спорт журналистикасида ном қозонган Даврон Файзиев ЎФА матбуот ва медиа департаментига раҳбарлик қилади.
“Ўзбек футболини ривожлантириш йўлида ЎФАнинг ҳар бир департаментида ўз ишининг профессионаллари фаолият олиб бориши талаб этилади. Шу боисдан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ОАВ ва мухлислар билан ўзаро алоқаларини янги босқичга олиб чиқилиши, турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг фаолияти тўлиқ хамда кенг ёритилишини таъминлашда ушбу соҳанинг етук мутахассисларидан бири саналувчи Даврон Файзиевга ишонч билдирамиз”, — дея таъкидлади Равшан Эрматов
http://uza.uz/oz/sport/davron-fayziev-fa-matbuot-va-media-departamentiga-direktor-e-09-07-2019

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>