ЎзМУ Ахборот хизмати хабарномаси (Пресс-релиз)

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига 2016/2017 ўқув йилида қабул жараёнлари хусусида

Уз3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 май куни қабул қилинган “2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги Қарорига биноан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига шу йил 20 июндан 20 июлгача ўқишга қабул давом этади.

ЎзМУга жаҳондаги ривожланган давлатларнинг етук таълим муассасалари ўқув жараёнларини қиёсий таҳлил қилган ҳолда ҳамда замонавий илм-фан ютуқлари ва илғор педагогик технологиялар асосида яратилган янги авлод ўқув режа ва дастурлари асосида қабул кўрсаткичларининг 2016-2017 ўқув йилида бакалаврлар таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича жами 1324 нафар талаба қабул қилиниши белгиланган. Яъни, Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда) 25, Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили 50, Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими 20, Филология ва тилларни ўқитиш бўйича: инглиз тили 80, немис тили 20, француз тили 14, рус тили 20, Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) 60, Археология, 25, Фалсафа 25, Математика 60, Амалий математика ва информатика 50, Биология (турлари бўйича) 70, Физика 80, Механика 25, Астрономия 20, Кимё 70, География 40, Гидрометеорология 20, Геология 50, Геофизика 25, Тупроқшунослик 20, Гидрология (тармоқлар бўйича) 25, Социология 20, Психология (фаолият турлари бўйича) 40, Журналистика (фаолият турлари бўйича) 70, Архившунослик 20, Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 25, Кадрлар менежменти 25, Геодезия, картография ва кадастр (функциялари бўйича) 60, Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти 40, Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 40, Ахборот хавфсизлиги (соҳалар бўйича) 20, Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича) 25, Ижтимоий иш (пенсия таъминоти) 25, Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 20 нафар талаба қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 11 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида олий таълим ривожининг жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш даражаси ва сифатини тубдан ошириш, Миллий университетнинг илмий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, ўқув жараёнининг илмий-тадқиқот фаолияти билан узвий алоқасини кучайтириш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказишга кенг жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур қарорга асосан, янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Миллий университети таркибида 10 та: Биология, Геология ва география, Журналистика, Ижтимоий фанлар, Иқтисодиёт, Кимё, Математика, Тарих, Физика, Хорижий филология факультетлари, 72 та кафедра ўз фаолиятларини давом эттиради. Уларда 37 йўналишда бакалаврлар ва 63 йўналишда мутахассисликлар бўйича магистрлар тайёрланади. Ёш тадқиқотчилар замон талабларига мос бўлган 25 та илмий лабораторияларда илмий изланишлар олиб борадилар.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ Бош биноси,91-хона.

Тел: 227-12-24; Мобил: +99890-912-09-63. Электрон почта: tueshbek@mail.ru

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>