ЎзМУ талабалари амалиётни МДУда ўтадилар

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 24 май куни Миллий

университетимизга ташрифлари ва “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори биз талабаларни ҳам руҳлантириб юборди.

Президентимиз томонидан берилган кўрсатмалар, топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида олий таълимда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, халқаро алоқалар доирасидаги фаолиятни яхшилаш бўйича ҳам тегишли ишлар бажарилмоқда. ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов ва Михаил Ломоносов номидаги Москва Давлат университети ректори Виктор Садовничийлар имзолаган ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома асосида ЎзМУ География ва табиий ресурслар факультети МДУ География факультети билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Мазкур ҳамкорлик доирасида жорий йил 6-16 июнь кунлари факультетнинг “Гидрология” ва “Гидрометеорология” йўналишларида таҳсил олаётган 9 нафар иқтидорли талабалар катта ўқитувчи Дониёр Турғунов ҳамда ўқитувчи Жаннат Ҳамзаевалар раҳбарлигида МДУ География факультети амалиёт базасида ўқув-дала амалиётини ўтаб қайтишди.

Амалиёт давомида талабалар гидрология соҳасида қўлланиладиган замонавий қурилмалар ва ўлчов асбоблари, уларни қўллаш усулларини МДУнинг профессори Наталья Фролова, доцент Андрей Алабян каби малакали мутахассислар ёрдамида ўзлаштирдилар.

Бу амалиёт талабаларни дарс жараёнида олган билимларини мустаҳкамлаб, уларни амалиётда қўллашда ўзига хос замин яратади. Келажакда уларнинг республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда фаол иштирок этишларини ҳам таъминлайди.

Ўз навбатида келгуси ўқув йилида МДУ талабаларини ЎзМУнинг Чорвоқ ўқув-амалий марказига таклиф этиш режалаштирилмоқда.

 

Дархон Ярашев,

ЎзМУ География ва табиий ресурслар факультети

Гидрометеорология йўналиши 3-курс талабаси, ЎзМУ стипендиати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>