ЎзМУ қошидаги Саъди Сирожиддинов номли академик лицей ўқувчиси халқаро олимпиадада бронза медали соҳиби!

Тбилисидаги 48-халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик иштирокчилар 3та медални қўлга киритишди

 Муҳтарам Президентимиз томонидан таълим соҳасини ривожлантириш, уни тубдан ислоҳ қилиш, чуқур билимга эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбияланган, илғор дунёқарашга эга, мустақил фикрловчи баркамол инсонларни шакллантириш устувор вазифа этиб белгилаб берилган.

Ёшларимизга билдирилаётган ғамхўрлик ва эътиборга жавобан  ўқувчиларимиз дунё миқёсида турли кўрик-танлов ва халқаро олимпиадаларда юксак натижаларни қўлга киритмоқдалар.

Кимё фанидан 48-халқаро олимпиадада иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси жамоасини шакллантириш мақсадида белгиланган тартибга мувофиқ 2-босқичли танлов ўтказилди.

Танлов босқичларини сифатли ва юқори даражада ўтказишга эришиш мақсадида муайян ишлар олиб борилди.

Ўқувчиларга ҳавола қилинадиган топшириқлар малакали мутахассислар жалб қилинган ҳолда халқаро талабларга мос, кўп вариантлилик асосида ҳамда маҳфийлиги таъминланган ҳолда тайёрланади.

kun.uz сайтида ёритилишича, Кимё фанидан 48-халқаро олимпиада 2016 йил 23 июль – 1 август кунлари Тбилиси шаҳрида (Грузия Республикаси) бўлиб ўтди. Олимпиадада 70 тадан ортиқ давлатдан 300 нафарга яқин  ўқувчи иштирок этди.

Кимё фанидан 48-халқаро олимпиадада иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси жамоаси методик жиҳатдан тўғри танланганлиги, ўқувчилар билан тайёргарлик ишлари юқори даражада ташкил этилганлиги сабабли 4 нафар ўқувчилардан иборат расмий Ўзбекистон Республикаси жамоаси ўқувчиларидан 1 нафари кумуш, 2 нафари бронза медаллари сохиби бўлди.

Олимпиадада медалларни қўлга киритган ўқувчиларимиз Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 226-сонли қарорига биноан олий таълим муассасаларига тест синовларисиз ҳамда қўшимча имтиҳонларсиз кириш имтиёзига эга бўлдилар.

Ўқувчининг Ф.И.Ш. Таълим муассасаси номи Курс Медаль
1 Шоюнусов Сарвар Икром ўғли Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицей 3 Кумуш
2 Омонова Чарос Тўйчи қизи Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей 3 Бронза
3 Фахриев Жахонгир Алишерович Самарқанд тиббиёт институти қошадиги 1-сон академик лицей 3 Бронза

Бундан ташқари математика фани бўйича Гонгонг (Хитой халқ республикаси)да 2016 йил 9-16 июль кунлари ўтказилган 57-халқаро олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та бронза медали ва 2 та диплом  қўлга киритди. Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада 109 та давлатдан 600 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этди.

Бронза медалини ЎзМУ қошидаги Саъди Сирожиддинов номли академик лицей 3-курс ўқувчиси Жўраев Хуршид Адҳам ўғли қўлга киритди.

Мазкур академик лицейнинг ўқувчилари Бобожонова Латофат Турсунбой   қизи ва Хасанов Темурбек Абдурауф ўғли диплом билан тақдирландилар.

(Таълим соҳасида истеъдодли ва иқтидорли ўқувчиларимиз ҳақида ҳозиржавоблик билан ёритган kun.uz сайти ижодий жамоасига самимий миннатдорчилик изҳор этамиз).

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>