Ғалаба муборак, Ватаним!

Олтин медал соҳиби Ҳасанбой Дўстматовга!

Фото Муаззам Иброҳимовой.

Жуссалари жимитдекку, полвон укам.
Юрт мадҳини айладинг сен достон укам.
Андижоннинг алп ўғлони арслон укам.
Дуо қилай, ўғилларим сендай бўлсин!

Қара, қандай муносибсан бу давронга,
Кимлар хавас қилди сендай эр ўғлонга.
Кўзда ёшла, хайқираман кенг жахонга!
Садо қилай, ўғилларим сендай бўлсин!
«Оналарнинг мактаби»ни очсин онанг,
Чин оналик илмин нурдай сочсин онанг.
Тахсил олай, бир жонимни қирққа бўлиб
Фидо қилай, ўғилларим сендай бўлсин!

Алладан сўнг мадхиямиз айтай мен хам,
Юрагига юрт ғурурин битай мен ҳам .
Онангдайин чемпионни кутай мен ҳам,
Нидо қилай ўғилларим сендай бўлсин!

Ўзбек деса, султонларин деб сўрашади,
Асли ўзбек сендай халол курашади.
Байроғимиз баландларга ярашади.
Дуо қилай, ўғилларим сендай бўлсин!

Муаззам Иброҳимова

***

Ҳасанбойнинг олтин медалидан сўнг жамоамиз олимпиа рейтингида 39-ўринга кўтарилди

  • Автор 
  • Душанба, 15 Август 2016 12:02
  • Ҳасанбой Дўсматов

 Ниҳоят ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов дунёдаги ўз вазн тоифасида тенгсиз эканлигини намойиш қилди. Чунки ушбу ғалаба ҳеч бир шубҳаларсиз қўлга киритилди.

 Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасида 1 та олтин ва 4 та бронза медали бўлиб, умумжамоа ҳисобида 206 давлат орасида 39-ўринни эгаллаб турибди.

15 август куни Рио Олимпиадасида 13 нафар спортчиларимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар:

 Герасим Кочнев — (Каноеда эшкак эшиш, саралаш) — 17:08

  Руслан Қурбонов — (Енгил атлетика, учхатлаб сакраш, саралаш) — 17:30

  Нигина Шарипова — (Енгил атлетика, 200 метрга югуриш, саралаш) — 17:35

  Ольга Умаралиева — (Байдаркада эшкак эшиш, 200 метр, саралаш) — 17:59

  Рустам Ассакалов — (Юнон-рум кураши, -85 кг, 1/8 дан бошлаб финалгача) — 18:00 дан сўнг

  Мўминжон Абдуллаев — (Юнон-рум кураши, -130 кг, 1/8 дан бошлаб финалгача) — 18:00 дан сўнг

  Алексей Мочалов — (Байдаркада эшкак эшиш, 1000 метр, саралаш) — 18:22

  Шаҳобиддин Зоиров — (Бокс, нимчорак финал) — 19:45

  Шаҳрам Ғиёсов — (Бокс, ярим финал) — 20:30

  Иван Ефремов — (Оғир атлетика, Б гуруҳи, финал) — 03:00

  Руслан Нуриддинов — (Оғир атлетика, Б гуруҳи, финал) — 03:00

  Бектемир Мелиқўзиев — (Бокс, чорак финал) — 03:00

  Наталия Асанова — (Енгил атлетика, 400 метрга тўсиқлар оша югуриш) — 05:30

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>