Ғолиблар тақдирланди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Талабалар турар-жойларида истиқомат қилаётган талабалар ўртасида тўрт кун мобайнида ўтказилган спорт мусобақалари бугун ниҳоясига етди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Давлатбой Жумабоев, “Ёшлик” шаҳарчаси ҳокими Қаҳрамон Шоназаров, Талабалар турар-жойлари дирекцияси директори Фарҳод Икромов ва бошқалар талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, Миллий университет талабалари нафақат аъло баҳоларга ўқиш, шу билан бирга спорт мусобақаларида ҳам улкан ютуқларни қўлга киритаётганларини алоҳида таъкидладилар.

Табрик сўзлари мазкур спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросимига уланиб кетди.

Стол тенниси бўйича қизлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда 12-талабалар турар-жойлари жамоаси 1-, 3-талабалар турар-жойлари жамоаси 2-, 14-талабалар турар-жойлари жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
Стол тенниси бўйича йигитлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда 14-талабалар турар-жойлари жамоаси 1- ва 2-, 9-талабалар турар-жойлари жамоаси 3-ўринни эгалладилар.

Волебол бўйича қизлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда 2-талабалар турар-жойлари жамоаси 1-, 14-талабалар турар-жойлари жамоаси 2-, 12-талабалар турар-жойлари жамоаси 3-ўринни эгалладилар.

Мини футбол бўйича йигитлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда 16-талабалар турар-жойлари жамоаси 1-, 14-талабалар турар-жойлари жамоаси 2-, 9-талабалар турар-жойлари жамоаси 3-ўринни эгалладилар.

Ғолиблар Талабалар турар-жойлари дирекциясининг махсус кубоги, бадиий китоблар ва бошқа қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Улуғбек Усмонов,

ЎзМУ газетаси мухбири,
Дилшод Холиқов олган суратлар.

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>