Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раҳбари!

Талаба-ёшлар билан ишлашда ташкилотчилиги, ташаббускорлиги билан ЎзМУда ёрқин из қолдирган устоз Қаҳрамон Қуронбоевнинг навбатдаги масъулиятли ишларига омадлар тилаб қоламиз.

Қаҳрамон Қуронбоев «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ўрнида ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига раис бўлади. «Кун.uz» манбалари маълумот беришича, қурултойда ташкилот раҳбарлигига айнан унинг номзоди кўрсатилган.

Қаҳрамон Қуронбоев шу йил январида Ўзбекистон Республикаси президентининг ташкилий-кадрлар масаласи бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Қаҳрамон Қуронбоев 1992 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. У турли йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, «Камолот» ЁИҲ, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида фаолият юритган.

Бугундан «Камолот» ЁИҲ фаолияти тугатилиб, унинг ўрнини Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи эгаллади.

Ҳаракатга шу йил апрелидан буён Одилжон Тожиев раҳбарлик қилиб келаётганди, энди у Қаҳрамон Қуронбоевга ўринбосар бўлиши мумкин.

***

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг йиллик бюджети 200 млрд сўм бўлади

Фото: UzNews

Бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида «Камолот» ЁИҲ (Ёшлар ижтимоий ҳаракати) қурултойи бўлиб ўтди.

Қурултой давомида Шавкат Мирзиёев «Камолот» ЁИҲ ўрнида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилгани ҳақида маълум қилди.

У шунингдек, Ўзбекистонда 30 июнни Ёшлар куни деб эълон қилди.

Қурултойда ёшларга оид давлат сиёсати борасидаги ислоҳотлар тўғрисида гапирилган ва янги ташкилотга катта ишонч билдирилган.

Қурултойда қатнашган манбаларнинг маълумот беришича, янги тузилган Ёшлар иттифоқининг бюджет маблағи икки баравар оширилади, яъни йилига 200 млрд сўмни ташкил этади.

Бу орқали Марказий кенгашда яхши кадрлар етишмаслигининг олдини олиш кўзда тутилган. Шу вақтгача ходимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 800 минг сўм бўлган, туманларда бинолар етишмаслиги, хизмат машиналари йўқлиги, моддий база талаб даражасида эмаслиги таъкидланган.

Қурултойда шунингдек, «Мард ўғлонлар» давлат мукофоти ҳамда «Келажак бунёдкори» унвони таъсис этилган, курсантлар мактабига «Темурбеклар мактаби» номи берилган.

Бундан олдинроқ президент қурултой давомида Озодбек Назарбековни «Ёшлар» телеканалига раҳбар этиб тайинлагани ҳақида хабар қилинганди.

http://kun.uz/

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>