Абитуриентлар диққатига: Қўшимча контракт нархлари тасдиқланди

Шояд, шу йўл билан бўлса-да ҳақиқий билимли, иқтидорли, ўқийман, ўқиш давомида тарбияли эканлигимни кўрсатаман, домлаларимнинг таълим-тарбиясини оламан деган йигит-қизлар ўқишга кўпроқ кириб қолишса, дейди Дониш домла умид билан.

Яна бир тизим йўлга қўйилиб, бюджетга нотўғри кириб қолганлар номуносиблиги аниқ бўлгач, контракка, ҳатто суперконтракка ўтказиб қўйилса, уларнинг ўрниларига ишончни оқлаётган, салоҳиятини кўрсатаётган талабалар бюджетга ўтказилса, дейди Дониш домла кўпчиликнинг дилидаги гапларни дангал тилига чиқариб…

Ўзбекистон 22 Июнь 2017 156382

2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 393-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорда бакалавриат ва магистратура босқичига талабаларни қабул қилишнинг янги тартиблари белгиланган.

Шунингдек, қарорда абитуриентларни тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилинишининг тартибига ойдинлик киритилди ва унга кўра кўпчилик абитуриентларни қизиқтириб келаётган саволларга жавоб олиш мумкин.

«Xushnudbek.uz» сайтида абитуриентлар учун мазкур тартибнинг энг асосий жиҳатлари ҳақида маълумот берилган.

Қўшимча контракт натижалари қачон аниқ бўлади?

Қўшимча қабулни амалга ошириш таклифлари олий таълим муассасалари томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 15 октябрга кадар Давлат комиссиясига киритилади;

Давлат комиссияси олий таълим муассасаларининг имконияти, танлов ва тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, оширилган тўлов-контракт шарти билан абитуриентларни кўшимча қабул қилиш кўрсаткичлари юзасидан 20 октябрга қадар қарор қабул қилади.

Қўшимча контрактда ўқишни хоҳлаганлар қачон ариза бериши керак?

Етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар қўшимча контрактда ўқиш учун тест натижалари эълон қилингандан бошлаб 1 ой ичида ариза бериши керак. Баллар кетма кетлиги бўйича рўйхатдаги олдинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишни аризаси билан рад этган ҳолда ёки тест синови натижалари эълон қилинган кунидан бошлаб бир ой муддатда ариза бермаганда рўйхатдаги кейинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.

Кириш балига неча балл етмаган абитуриентлар қўшимча контрактда ўқий олади?

Қўшимча қабулга абитуриентлар 2 хил категория бўйича қабул қилинади:

  1. Тўплаган бали қабул чегараларига 4 баллгача етмаган абитуриентлар;
  2. 68 баллдан кўп тўплаган барча абитуриентлар.

Булар бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?

Энг аввало улар тўлайдиган контракт нархида кескин фарқ бўлади. Бундан ташқари, тўплаган бали қабул чегарасига 4 баллгача етмай қолган абитуриентларда квотага тушиш имконияти кўпроқ бўлади.

Оширилган контрактнинг нархи қанча?

Оширилган тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

1-тоифа

Тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига бир баллгача етмаган абитуриентлар учун – 1,5 баробар;

1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар;

2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;

3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар.

2-тоифа

Кириш синовларида тўплаган натижалари энг юқори баллнинг 30 фоиз (68,0 балл)дан кам бўлмаган, асосий квоталар доирасида ва Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга (4 баллик ҳудуд) қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентлар амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробардан ортиқ оширилган тўлов-контракт миқдорида тўлов тўлаш шарти билан ўқишга қабул қилинади.

Бу ерда эътибор берсак, 10 баробар миқдорида дейилмаган, аксинча 10 баробардан ортиқ миқдорда дейилган. Бу дегани айрим ОТМларда 10, айримларида 15, айримларида 20 баробар бўлиши мумкин.

Бунда, қайси ОТМда оширилган тўлов-контракт миқдори қанча бўлишини таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб, Давлат комиссияси белгилайди.

Оширилган контракт ҳар йили тўланадими ёки бир марта?

Бир марта тўланади. Қўшимча қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида ўқишини давом эттирадилар.

http://kun.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>