Амир Темур ҳикматлари – жаҳон эътирофида

Буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуди олдидан ўтказилаётган анжуманлар ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

2016 йил 7-апрел куни «Соҳибқирон Амир Темур ҳикматлари – жаҳон эътирофида» мавзуидаги маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу маърифий тадбир буюк саркарда ва давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига бағишланди. Тадбирнинг мазмунини “Темур тузуклари”ни англаш, ўрганиш, ўргатиш ва амал қилиш бурчимиздир” деган ғоя ташкил этди.

а1

Тадбирнинг маърифий аҳамияти шундаки, унда талаба-ёшлар эътиборига ҳавола этилган масалаларнинг моҳиятида Соҳибқирон ўгитларининг илмий асоси, бадиий тасвири билан боғлиқ жиҳатлар ўз аксини топган. Айниқса, “Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни”, “Соҳибқирон ўгитларининг инсонпарварлик моҳияти”, “Амир Темур давридаги ижтимоий-ахлоқий ҳаёт”, “Мустақиллик йиллари ўзбек адабиётида Амир Темур сиймосининг яратилиш жараёнлари”, “Соҳибқирон Амир Темур ўгитларининг инсонпарварлик моҳияти” каби мавзулар талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

а3

Тадбир Ўзбекистон миллий университети Этика ва эстетика кафедраси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Маънавият ва маърифат маркази”, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Халқаро Амир Темур жамғармаси, Темурийлар тарихи давлат музейи, Тошкент маданият коллежи билан ҳамкорликда ташкил этилди.

а2

Тадбирда Ўзбекистон Миллий университети Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Давлатёр Жумабаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али, Халқаро Амир Темур жамғармаси ўринбосари Тўлқин Ҳайит, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул ҳодими Баҳтиёр Ҳайдаров, Ўзбекистон Миллий университети Этика ва эстетика кафедраси жамоаси ва талабалар иштирок этишди.

Тадбирда иқтидорли талабалар томонидан Соҳибқироннинг “Темур тузуклари” асаридаги ҳикматлардан намуналар ўқилди. Тошкент маданият коллежи ўқитувчилари ва талабалари томонидан мумтоз куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>