Арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси камайтирилди

Ҳаммага шинам ва файзли уйлар насиб этсин, дейди Дониш

домла қуйидаги хушхабарни мамнун ҳолда тақдим этаркан.

09:30 / 19.07.2018
46135

Фото: KUN.UZ

 

 

2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ арзон уй-жойларнинг дастлабки бадали қуйидагича белгиланди:

1) қишлоқ жойларда:

0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) ва 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар учун – 10 фоиз миқдорида;

0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 3, 4 ва 5 хонали арзон уй-жойлар учун – 25 фоиз миқдорида;

2) шаҳарларда дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдорини амалиётга жорий этган ҳолда ўртача 15 фоиз миқдорида.

Мазкур ипотека кредитлари 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади.

Эслатиб ўтамиз, арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал шу кунга қадар сотиб олинадиган уй-жой қийматининг камида 25 фоизини ташкил этиши лозим эди.

https://kun.uz/57162268

***

Арзон уй-жойлар ростдан ҳам арзонми?

Фото: Халқаро пресс-клуб

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва «Ўзшаҳар қурилиш инвест» директори З.Нарзуллаевга арзон уй-жойлар бўйича депутатлик сўрови юборди. Бу ҳақда депутатнинг ўзи Facebook’даги саҳифасида хабар берган.

— Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларига бўлаётган мурожаатлар, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда жамоатчилик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида қурилаётган уй-жойларнинг нархи катта муҳокамаларга сабаб бўлаётганлиги кўринмоқда.

Хусусан, Сергели туманида бунёд этилаётган арзон уй-жойларга талабгор фуқаролар ўз мурожаатларида, бадал пулини тўлаган вақтда уйларнинг бир кв. метр нархи 2 841 170 сўм бўлганлиги, орадан 5 ой ўтгач эса нарх 3 981 697 минг сўмга ёки (40,1 фоизга) ошириб юборилганлигини билдиришган.

Ўз ўрнида Тошкент шаҳрида арзон бўлмаган уй-жойлар қуриш ва сотиш билан шуғулланаётган бошқа ташкилотларда эса OLX.UZ интернет тармоғида берилган эълонларга кўра уй-жойнинг бир кв. метр учун нархи 3 300 000 ва 3 500 000 атрофида эканлигини кўриш мумкин. Масалан, «ELITE COMPLEX» ташкилоти аҳоли уй-жойларини қуришни калити билан кв. метри учун 3 500 000 сўм нархда таклиф этмоқда.

Бундан кўриниб турибдики, Президент қарори доирасида, солиқ ва бошқа тўловлардан бир қатор имтиёзларга эга бўлган ташкилотлар томонидан уй-жойга муҳтож, етим есир ёки кам таъминланган аҳоли вакиллари учун қурилаётган уй-жойлар худди шундай сифат ва кафолатга эга бошқа уй-жойлардан кўра қимматроққа тушмоқда. Ваҳоланки, давлатимиз раҳбари аҳолини уй-жой билан таъминлашда асосий эътибор оилада бир оила аъзоси ишлаганда ҳам унинг ойлик даромади кредитга олинаётган уйни қоплашга етиши лозимлигини таъкидлаб ўтган эдилар. Айни вақтда эса Сергели туманида қурилаётган 43,57 кв метр уй-жойга бошланғич бадал тўланганидан сўнг имтиёзли даврда бир ой учун кредит фоизи тўловининг ўзиёқ 800 минг сўм атрофида бўлса, имтиёзли даврдан сўнг 1 464 000 сўмга айланмоқда. Худди шундай 79,6 кв метрли уй-жой эса бадал тўланганидан сўнг кредитни қоплашга имтиёзли даврда ҳар ойда 1 720 000 минг сўм, имтиёзли даврдан кейин эса 3 160 000 минг сўмга айланмоқда. Бундай уй жойларни олишга талабгор кам таъминланган оилаларда эса аксарият ҳолларда ойлик даромади ҳар бир оила аъзоси жон бошига ҳисоблаганда энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан ортиқча бўлмайди.

Ҳурматли Жаҳонгир Абидович!

Шу муносабат билан Сиздан, “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига асосан, 10 кунлик муддатда Президентнинг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аҳоли учун қурилаётган арзон уй-жойларнинг нархи, шу жумладан бошқа ташкилотлар қураётган уй-жойларга нисбатан қимматлиги юзасидан асослантирилган тушунтириш беришингизни ва мазкур муаммони ҳал қилиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот тақдим этишингиз сўралади.

Депутат Р.Кушербаев

You may also like...

3 Responses

  1. Диловар:

    Мен хам ёлгиз онаман, Оллохга шукур ишлейман аммо ойлик маошим арзон уй жойдан олишга етмейди нима килишимиз керак айтингчи, уй жой куриш учун участкам хам йук участкани хам Ким ошди савдоси оркали олиш керак. У хам отанга бор онагга бор албатта, биз ёлгиз оналарга хам бироз кайгурадиган, холимиздан хабар оладиган, мурожаат килиб борганимизда тинглейдиган давлат мутасаддилари бормикин

    • Маҳаллангиз оқсоқолига мурожаат қилинг. Бундай масалалар ечими маҳаллалардан бошланади. Илоҳим, ишингиз яхшилик билан битсин.

  2. Arno:

    Ассалому алейкум хўжайиним хам ман хам давлат ишида ишламимиз табийки ойлик маош қоғозимиз йўқ кафил хам йўқ қандай қилиб арзон уй олишимиз мумкин

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>