Асоссиз гаплар билан одамларни чалғитишга не ҳожат?

Миллионлаб одамлар кун-у тун кузатиб турган ижтимоий тармоқларда

Миллий университетимиз шаънига тўғри келмайдиган иғволар ёзишларига асло бефарқ бўлмаслигимиз керак. Фейсбук тармоғида Anvar Nazir деган шахси ноаниқ кимса ЎзМУ ҳақида ёзишичи, “баъзи ходимлар рус тилини яхши билмагани учун ишдан ҳайдалаётган эмиш”.

Ғиж-ғиж имловий хато ёзишига қараганда ўзи ўзбек тилини яхши билмаса керак. Унга мен яхшиликча шундай муносабат билдирдим:

To’lqin Eshbek, [25.11.19 06:21]

“Анваржон биродар! Аввало бехато ёзишни ўрганинг! Ўзбекистон Миллий университети шаънига бунақа бўлмағур гаплар ёзишдан аввал бир оғиз ўзимиз билан маслаҳатлашсангиз бўларди. Қайдаги иғвогарларнинг нағорасига ўйнаб, мўътабар илм масканимизга тош отмасдан, аввал келиб, ўзимиз билан гаплашинг. Маслаҳатим, ҳозироқ ЎзМУ ҳақида ёзган бетайин гапларингизни ўчириб ташланг. Ҳурмат билан Тўлқин Эшбек, ЎзМУ Журналистика факультети кафедра мудири. Телефоним (телеграми ҳам бор) 90-9120963”.

Унинг нияти яхши бўлганида одамдек жавоб қайтариши, марҳамат, телефон қилиши керак эди. Одамдек муомала қилиш ўрнига менинг ёзганларимни ўчириб ташлаб, шаънимга бўлмағур гаплар ёзиб қўйибди.

Унга жавобан иккинчи бор шундай ёдим:

To’lqin Eshbek, [25.11.19 06:21]

“Сизни яхши одам деб ўйлаб, ҳурмат қилиб муносабатимни ёзсам, менга қанақа муомала қилаяпсиз? Сизни одам деб, ёзган муносатимни нега ўчирасиз? ЎзМУдек илм даргоҳи бунақа иғвонгизга жавоб бермайди, билъакс, сизни жавобгарликка торттириши мумкин. Кимсиз ўзи? Мана сиз бефаҳмларча ўчирган гап, унга бошқаларнинг фаҳми етади, деб тиклаб қўяяпман: Аввало бехато, саводли ёзишни ўрганинг! Ўзбекистон Миллий университети шаънига бунақа бўлмағур гаплар ёзишдан аввал бир оғиз ўзимиз билан маслаҳатлашсангиз бўларди. Қайдаги иғвогарларнинг нағорасига ўйнаб, мўътабар илм масканимизга тош отмасдан, аввал келиб, ўзимиз билан гаплашинг. Маслаҳатим, ҳозироқ ЎзМУ ҳақида ёзган бетайин гапларингизни ўчириб ташланг. Ҳурмат билан Тўлқин Эшбек, ЎзМУ Журналистика факультети кафедра мудири. Телефоним (телеграми ҳам бор) 90-9120963”.

Бошқа кузатувчилар ҳам унга тўғри муносабат билдиришди. Мана уларнинг фикрномалари:

 

Umarbek Haqnazarov Aslida teskarisi boʻlishi kerakku:barcha Oʻzbek tilini bilishi kerak degan.

 

Erkin Oka

Erkin Oka Бўлмаган гап, ака. Аёлим ишлайди ўша ерда. Рус тилини билмайди. Ва яна бир нечта рус тилини билмайдиган таниш ўқитувчи ва университетнинг бошқа бўғинида ишлайдиган танишларим бор. Ишлаяпти. Агар бирор босим бўлганда албатта эшитар эдим

Hosirhon Numanov Нима бўлганда ҳам текшириб кўриш керак.

 

Шерзод Турсунбаев

Шерзод Турсунбаев Bunga albatta aniqlik kiritiladi. Bu juda xam jiddiy mavzu….

 

Hamid Sodiq

Hamid Sodiq Анвар ака мен ишлайман Миллийда ундай гап йўқ.

Hamid Sodiq Эртага аниқлик киритаман.

Hamid Sodiq Лекин яқинда Аттестация бўлди. Мен ҳам қатнашдим. Ишдан бўшатилганлар асосан илмий иш қилмаганлар бўлди.

Hamid Sodiq Кимдан эшитдингиз? Бизнинг факультет Ижтимоий фанлар факультети. Биринчи бўлиб бизга таъсир қилиши керак эди бу ҳолат.

 

Alisher Samigjonov

Alisher Samigjonov Хавотирли тенденция. жамоатчилик бу фактларни эътиборсиз қолдириб бефарқликга имкон берса, эртага барча бошқарувчи ловозимларга фақат катта ака тилини билганлар тайинланади. Тил дискриминацисига дуч келган зиёлилар нега ижтимоий тармоқларни имкониятларидан фойдаланишмайди. Ўз хақлари химоясида курашмайди?

 

Abdullajon Saynumonov

Abdullajon Saynumonov Бунақа фикрлар билан одамларни чалғитиш керак эмас. Инглиз тилини билиш талаб қилинади. Бу бор гап – маърузаларга тайёрланиш жараёнида хорижий адабиётлардан фойдаланиш, мақолалар ёзиш, умуман, хорижга бўладиган хизмат сафарларида эркин муолоқот қилиш…

 

Anvar Nazir

Anvar Nazir Bu postni vaziyatni aniqlash uchun osdim. Eshbek degani õchirib tashlang deb yozdi. Birinchidan Eshbek õzini sahifasida xõjaynlik qilsin. Ikkinchidan aniq Universitet javob bersin. Bu savol post!

 

Алишер Зоиров

Алишер Зоиров Бундай холат ёки талаб Миллий университетда йук. Бу хаммаси бекор гап.

 

Алишер Зоиров

Алишер Зоиров Чунки аттестация жараёнидаям булгани йук бундай талаб

 

To’lqin Eshbek, [24.11.19 17:36]

Анвар Назир! Сизни яхши одам деб ўйлаб, ҳурмат қилиб муносабатимни ёзсам, менга қанақа муомала қилаяпсиз? Сизни одам деб, ёзган муносатимни нега ўчирасиз? ФБни кенг жамоатчилик кузатади. Ана шу кузатувчиларимизнинг ҳурмати учун баъзи фикрларни ойдинлаштиришим мумкин. Яқинда ЎзМУда Вазирлигимиз томонидан ўтказилган аттесстациядан 67 нафар ўқитувчи кўп йиллардан бери илмий мақолалар ёзмагани, ўз устида ишламагани, ўқув қўлланмалар тайёрламагани ва бошқа камчиликлари учун ўтолмай, улар билан «Меҳнат шартномаси» тўхтатилди. Бунинг тил билиш-билмаслик билан мутлақо алоқаси йўқ. Улар ўрнига ҳақиқий талабага билим бера оладиган муносиб профессор-ўқитувчилар ишга қабул қилинмоқда. Ҳатто, илғор мамлакатларнинг нуфузли университетларидан мутахассислар ишга таклиф этилмоқда. Ўнлаб иқтидорли ёш тадқиқотчиларимиз хорижда малака ошириб, ҳатто диссертацияларини ёқлаб келишмоқда. Ўзбек тилимизни янада ривожлантиришга қаратилган илмий-маърифий саъй-ҳараатларимиз ўзи бир олам. Рус тилини билмагани учун «ишдан бўшатилди» деган гапингиз ҳеч бир қуюшқонга сиғмайди. Бу яна нозик тил мавзусида гиж-гижлаётганларнинг иғвоси бўлмасин. Менинг муносабатимни ўчириб ташлаганингиздан ранжидим. Ниятингиз яхши бўлса, ундоқ қилмаслигингиз керак эди. Ҳатто, телефону телеграмимгача ёзиб, сизни таклиф этиб ўтирибман-а. Мана, ўша ёзган хатим, уни ҳам ФБдошлар эътиборига ҳавола этаман: «Аввало бехато, саводли ёзишни ўрганинг! Ўзбекистон Миллий университети шаънига бунақа бўлмағур гаплар ёзишдан аввал бир оғиз ўзимиз билан маслаҳатлашсангиз бўларди. Қайдаги иғвогарларнинг нағорасига ўйнаб, мўътабар илм масканимизга тош отмасдан, аввал келиб, ўзимиз билан гаплашинг. Маслаҳатим, ҳозироқ ЎзМУ ҳақида ёзган бетайин гапларингизни ўчириб ташланг. Ҳурмат билан Тўлқин Эшбек, ЎзМУ Журналистика факультети кафедра мудири. Телефоним (телеграми ҳам бор) 90-9120963.»

 

Низомжон Исломов

Низомжон Исломов Assalomu alaykum. Ustoz nima yozibdi u

 

Dilobar Asliddin Qizi

Dilobar Asliddin Qizi https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=10158958727848776&id=720073775

 

Фатима Муминова

Фатима Муминова Касбдошлар, журналистлар бир-биримизни ҳурмат қилайлик, бизни бутун дунё кузатаяпти, ёшлар атрофимизда, ўрнак бўлайлик.

 

Ярим тунда яна ФБга кирсам, юқоридаги ёзишмалар бутунлай ўчириб ташланибди. Яқинда Олий журналистика курсини тамомлаб кетган истеъдодли қизимиз Дилобар Аслиддин қизи жойлаштирган https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=10158958727848776&id=720073775 га киришга ҳаракат қилсам, ҳеч вақо кўринмади.

Низомжон Исломов Milliyda o’qiganman. Hurmatim baland otaxon universitetga

Baxtiyor Temirov Тулкин Эшбек, домла, мен бир нечасининг баҳридан ўтдим. Бироқ дилозорлар яна чиқаверади. ФБ ҳам маълум маънода ҳаёт кўзгуси, бунда ҳаётимиздани барча-барчасининг инъикосини кўриб турамиз. Яхшидан қувонамиз,ёмондан ранжиймиз… Тўғри айтасиз, барибир, курашиш керак.

Хуллас, шунақа гаплар. Anvar Nazir деган укамизни ҳам тўғри тушунишга ҳаракат қилдик. Кимдар уни лаққиллатганга ўхшайди. Хўш, у асоссиз иғвога ишониб, ФБда одамларни чалғитибди. Уни лаққиллатган ким? Қайси аламзада ёки туғма иғвогар?

Унга айтар сўзимиз шул: улуғ даргоҳ жамоаси билан ўйнашманг, ўзингизни ўйнатиб юборамиз.

 

Дониш домла

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>