Атоқли олимни хотирлаб …

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, академик Маҳмуд

Салоҳиддинов дифференциал тенгламалар ҳамда махсус функциялар ва интегро-дифференциал операторлар назариясини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган.

Атоқли олимни хотирлаб ...

У учинчи тартибли қўшма ва аралаш қўшма типга тегишли тенгламаларнинг тўлиқ классификацияси, каноник кўриниши, учинчи тартибли аралаш қўшма типдаги модель ва умумий кўринишдаги тенгламалар учун бир қатор янги чегаравий масалалар бўйича изланишлар олиб борган.
Пойтахтимизда атоқли математик олим М.Салоҳиддинов таваллудининг 85 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Дифференциал тенгламаларнинг замонавий муаммолари ва уларнинг татбиқлари” мавзуидаги илмий анжуманда ана шулар хусусида сўз борди.
Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, В.И.Романовский номидаги математика институти ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда ЎзФА президенти Б.Йўлдошев ва бошқалар мамлакатимизда математика ва физика фани ривожи учун олимларимизнинг улкан меҳнати синггани, бунда М.Салоҳиддиновнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади.
Атоқли олимнинг ўзбек математика мактабини дунёга танитишда муҳим аҳамиятга эга бўлган фундаментал тадқиқотлари, илмий ишланмалари, монография ва мақолалари юртимиз ва чет эл илмий жамоатчилиги ўртасида юксак эътирофга сазовор бўлган. Моҳир ва талабчан мураббий сифатида кўплаб ёшларга устозлик қилган. Унинг раҳбарлигида ўнлаб фан докторлари ва номзодлари тайёрланган.
– Мана шундай олимнинг шогирди эканимдан фахрланаман, – дейди физика-математика фанлари доктори Бахтиёр Қодирқулов. – Бугун устозимнинг орамизда йўқлиги нафақат мен ёки бошқа шогирдларига, балки бутун математика оламига яққол сезилиб туради. Ўқишни тамомлагач, устозим Маҳмуд домланинг йўналиши бўйича илмий иш олиб бордим ва шу соҳа ривожи йўлида баҳоли қудрат меҳнат қилмоқдаман.
Анжуман иши Ўзбекистон Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги математика институти биносида давом эттирилди. Унда Қозоғистон Миллий Фанлар академияси академиги Т.Кальменов, Қозоғистон Миллий Фанлар академияси мухбир аъзоси М.Садибеков ва мамлакатимиз етакчи математик олимларининг дифференциал тенгламаларнинг замонавий муаммолари ва уларнинг татбиқларига доир илмий маърузалари тингланди.

Даврон Суннатов, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/ato-li-olimni-khotirlab—22-11-2018

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>