Ахборот тарқатиш ҳамда фойдаланиш маданияти – долзарб вазифа

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё

вилояти кенгаши  томонидан партия ходимларининг малакасини ошириш мақсадида “Интернет ва ижтимоий тармоқларда ахборот тарқатиш ҳамда фойдаланиш маданияти” мавзусида zoom дастури орқали ўқув-семинари ўтказилди.

Унда вилоят кенгаши девон ходимлари, туман ва шаҳар кенгашлари раис ва етакчилари ҳамда депутатлар иштирок этди.

1 1а 2

Ўқув-семинарида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Усмон Нусуров“Ахборот маконида интернет ва ижтимоий тармоқларнинг роли”мавзусида, “Ижтимоий тармоқларда омма онгига салбий таъсир этувчи, бузғунчи, ва нохолис мазмундаги ахборотларга қарши кураш услублари”  мавзусида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика кафедраси мудири, филология фанлари номзоди, доцент Тўлқин Эшбековлар ўз маърузаларида бугунги глобаллашув жараёнида инсон маънавиятига қарши йўналтирилган ахборотлар, уларнинг салбий оқибатларидан ёшларимизни ҳимоя қилиш, интернетдан ахборот олиш, ахборот алмашиш борасида тизим яратилганлиги ҳамда ахборот хуружларининг ёшлар ҳаётига таъсири ҳақида сўз юритдилар.

Шунингдек, ўқув-семинарида сўзга чиққанлар томонидан ёшларни нафақат янги технологиялар бўйича ўқитиш ва улардан фойдаланиш қобилиятини шакллантириш, айни чоғда ана шундай технологияларни яратиш ва такомиллаштиришда уларнинг кенг иштирокини таъминлаш масъул ташкилотларнинг устувор вазифаларидан бири эканлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

ЎзМТДП Қашқадарё вилояти кенгаши матбуот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>