Бекзод Шукуровнинг ажойиб битиклари by Тўлқин Эшбек · 04.06.2016 Мавлоно! «Хотира дафтари» тутинг ва шундай унутилмас онларни албатта ёзиб боринг, дейди Дониш домла. Бекзод Шукуров Талабалигимда Олий Мажлисга устозимиз Тўлқин Эшбекнинг олдига бир икки марта борганман. Ўшанда у киши Марказий сайлов комиссиясида ишлар, МСК эса Олий Мажлис биносида жойлашган эди. Домлани кутиб турган вақтим худди шу суратдаги ҳолатга жонли гувоҳ бўлганман. Эркин Воҳидов, Ўткир Ҳошимов (улар аниқ эсимда) ва адашмасам, учинчи киши Иброҳим Ғофуров эди. Улар жуда қуюқ суҳбат қилиб Миллий боғ томондан келишди. Давримизнинг шундай машҳур инсонлари, ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирган забардаст ижодкорлар, давлат ва жамоат арбоблари табиийки оддий бир талабанинг эътиборини тортди. Улар қандайдир бир асар хусусида фикрлашиб келишаётган эди. Мана, бу воқеага ҳам 15 йил бўлди. Инсон ғанимат. https://www.facebook.com дан олинди.
Сўнгги фикрлар