Биринчи Президентимиз хотираси талабалар қалбида барҳаёт

Ҳар йили Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуд топган сана – 30 январь

куни кенг нишонланиб, 2 сентябрь куни Хотира куни сифатида ёд этилиши ўзига хос маърифий анъанага айланмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 5-Талабалар турар-жойида она Ватанимиз мустақиллиги асосчиси, Биринчи Президентимиз таваллудининг 81 йиллигига бағишланган хотира кечаси ташкил этилди.

1през

Ижтимоий фанлар факультети Миллий ғоя кафедраси мудири Оқила Муҳаммадиева буюк давлат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди Ислом Каримовнинг бугунги авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш йўлидаги машаққатли меҳнатлари барчага ибрат ва намуна эканлигини таъкидлади. Буюк Йўлбошчимиз тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирганини, у инсон ўзининг серқирра ва сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирганини бугунги авлод яхши билади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарори мустақиллигимиз меъморининг хотирасини абадийлаштиришда муҳим қадам бўлди. Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш мақсадида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди тузилди. Пойтахтимиз ва бошқа ҳудудлардаги марказий кўчалар, муассасалар, жоме масжидига, шунингдек, Тошкент давлат техника университетига, Асака шаҳридаги автомобиль заводига, Фарғона шаҳридаги Санъат саройига, Тошкент халқаро аэропортига Ислом Каримов номи берилди. Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилди. Тошкент, Самарқанд шаҳарларида у кишининг маҳобатли ҳайкаллари қад ростлади. Пойтахтимиздаги Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов музейи ташкил этилди. Олий ўқув юртлари талабалари учун Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясини жорий этилди.

Тадбирда Биринчи Президентимизнинг залворли ҳаёт йўли, мамлакатимиз тақдирига дахлдор буюк ишлари ҳақида сўз юритилди.

«Мустақил давлат асосчиси» ҳужжатли фильми талабаларда катта таассурот қолдирди.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>