Болгария Миллий ва Дунё хўжалиги университети билан ҳамкорлик ришталари

Маданий-маърифий алоқалар мамлакатимиз таълим тараққиётида муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 26 майдаги “Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгашини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-1785-сонли Фармонида бу борада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар аниқ белгилаб қўйилган.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида шу йил 13 сентябрь куни “Болгария–Ўзбекистон” дўстлик жамияти бошқаруви раиси, Болгария Республикасининг София шаҳрида жойлашган Миллий ва Дунё хўжалиги университети проректори Крастев Тошко Ангело ҳамда мазкур дўстлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Лем Дмитрий билан ўзаро мулоқот бўлиб ўтди.

болг5 Болг1 болг2 болг3 болг4

ЎзМУ биринчи проректори Файзулла Агзамов хорижлик меҳмонлар билан учрашувда аввало Миллий университетимизнинг тарихи, юртимиз мустақиллиги йилларида эришган ютуқлари, қатор хорижий мамлакатлар университетлари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги натижалари, бугунги кунда ўқув жараёнларига электрон таълим тизими кенг жорий этилаётгани, илмий салоҳияти ҳақида атрофлича маълумот берди. У ЎзМУ Эрасмус+ дастурларида фаол қатнашаётганлиги, бу дастурларнинг асосий мақсади Европа ва Марказий Осиё ўқув муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, олий таълим тизими сифатини ошириш, икки томонлама фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат эканлигини таъкидлади.

Крастев Тошко Ангело ҳам ўз навбатида Болгария Республикаси олий таълим тизими, хусусан, ўзи фаолият юритаётган университетда ўқитиш усуллари, дарс жараёнлари, ҳалқаро ҳамкорлик алоқалари ҳақида атрофлича сўз юритар экан, бу борада кўплаб маълумотлар жамланган дискини тақдим этди.

Нуфузли меҳмон ўз сўзида Ўзбекистон-Болгария алоқалари ўзаро дўстлик, ҳамкорликка асосланганлиги ва таълим соҳасида эришилаётган натижаларни ижобий баҳолади. У мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шароитлар жаҳон андозаларига мос эканлигини эътироф этди.

Ўзаро мулоқот чоғида ЎзМУ билан Болгария Миллий ва Дунё хўжалиги университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, икки томонлама илмий ходимлар, ёш тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиши ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикрлашиб олинди.

Келгусида бу борада тегишли шартномалар имзоланиб, амалий ишларга киришилади.

 Гулбаҳор Алимова,

ЎзМУ Халқаро алоқалар бўлими услубчиси

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>