Бош прокуратура фаолиятида ошкоралик

Қуйида тақдим этилган маълумотлар асосида ўнлаб фельетонлар ёзиш мумкин,

дейди Дониш домла ҳайрат исра.

Бош прокуратура Ихтиёр Абдуллаев, Баҳодир Деҳқонов, Гулнора Каримова, Саидабдулазиз Юсупов ва Қодир Юсупов иши бўйича маълумот берди

Бош прокуратура Ихтиёр Абдуллаев, Баҳодир Деҳқонов, Гулнора Каримова, Саидабдулазиз Юсупов ва Қодир Юсупов иши бўйича маълумот берди

Прокуратура органларининг 2019 йилнинг ўтган беш ойи давомидаги фаолияти натижаларига бағишланган матбуот конференцияси давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида прокуратура органларининг 2019 йилнинг ўтган беш ойи давомидаги фаолияти натижаларига бағишланган матбуот конференциясида ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев, Олий суд раисининг собиқ биринчи ўринбосари Баҳодир Деҳқонов, Гулнора Каримова, Қодир Юсупов, Саид-Абдулазиз Юсупов бўйича журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
Бош прокурор ўринбосари Э.Йўлдошевнинг қайд этишича, Давлат хавфсизлик хизмати собиқ раиси И.Абдуллаев ва унинг шерикларига, шунингдек, Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Б.Деҳқоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу жараён давлат сири билан боғлиқ бўлгани учун ёпиқ ҳолда давом этмоқда.
Г.Каримова айни пайтда жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтамоқда. Унинг хорижга олиб чиқиб кетган маблағларини қайтариш бўйича ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ нормалари асосида амалга оширилмоқда. Унинг саломатлиги бўйича муаммолар йўқ.
Қ.Юсупов жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда.
С.Юсупов иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. С.Юсупов фирибгарлик бўйича айбланмоқда. Ўзини ДХХ ходими, деб таништириб, кўп миқдорда пул ундиргани бўйича маълумотлар бор. Унга жисмоний ва руҳий босим ўтказилгани бўйича билдирилаётган фикрларда асос йўқлиги айтилди.
1.jpg

Н.АБДУРАИМОВА, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/bosh-prokuratura-ikhtiyer-abdullaev-ba-odir-de-onov-gulnora—14-06-2019

***

417 нафар мансабдор коррупцияга йўл қўйди. Шулардан 61 нафари прокуратура органлари ходимларидир

417 нафар мансабдор коррупцияга йўл қўйди. Шулардан 61 нафари прокуратура органлари ходимларидир

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида прокуратура органларининг 2019 йилнинг ўтган беш ойи давомидаги фаолияти натижаларига бағишланган матбуот конференцияси давом этмоқда. 
Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалий ишлар олиб борилгани таъкидланди.
Жорий йилнинг ўтган даврида жами 417 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсларга нисбатан 420 жиноят иши қўзғатилган.
Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 5 нафари республика, 17 нафари вилоят ва 262 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келган.
Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошевнинг қайд этишича, таъмагирликка йўл қўйганларнинг 61 нафари прокураратура органлари ходимлари бўлган.
Мазкур жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 35 миллиард 652 ммллмон 726 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 25 миллиард 160 миллион 870 минг сўми ёки 70,5 фоизи ундирилган.

Н.АБДУРАИМОВА, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/417-nafar-mansabdor-korruptsiyaga-y-l-ydi-shulardan-61-nafar-14-06-2019

***

Бош прокуратура: Жиноят қилиб хорижда қочиб юрган 130 шахс олиб келиниб, жавобгарликка тортилган

Бош прокуратура: Жиноят қилиб хорижда қочиб юрган 130 шахс олиб келиниб, жавобгарликка тортилган

Прокуратура органларининг 2019 йилнинг ўтган беш ойи давомидаги фаолияти натижаларига бағишланган матбуот конференциясида прокуратура органларига қарийб 220 минг мурожаат тушгани қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган анжуманда Бош прокурор ўринбосари Э.Йўлдошев, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари С.Раҳмонова ва бошқалар тизимда амалга оширилаётган ишлар бўйча журналистларга маълумот берди.
Прокуратура органларига тушган мурожаатларнинг 62,8 фоизи бевосита прокуратура органларида ҳал этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал ва Халқ қабулхоналаридан (pm.gov.uz) прокуратура органларига юборилган 31 минг 203 та мурожаатдан 26 мингга яқини бевосита прокуратура органларида кўриб чиқилди.
Мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш марказига жами 65 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларни кўриб чиқиш давомида қонун талабларига номувофиқ бўлган ҳужжатларга нисбатан 33 протест, 18 тақдимнома киритилган.
Натижада 76 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 20 жиноят иши қўзғатилган.
Прокуратура органлари ходимлари томонидан республика бўйича 134 мингга яқин фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама ва кўп томонлама халқаро шартномалари асосида жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини ўтказиб беришда ҳуқуқий ёрдам сўралган хорижий давлатлар ваколатли органларининг жами 175 илтимосномаси ўрганиб чиқилиб, ижрога қаратилиши таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноятлар содир этиб, чет элларга қочиб яширинган жами 212 нафар шахсни ушлаб бериш (экстрадиция) тўғрисидаги ҳужжатлар ўрганилиб, уларнинг халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ хорижий давлатлар ваколатли органларига юборилган.
Сўровномалардан қаноатлантирилганлари юзасидан жами 130 нафар шахс Ўзбекистон Республикасига этап қилиб олиб келиниб, жавобгарлик муқаррарлиги таъминланган.

Н.АБДУРАИМОВА, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/bosh-prokuratura-zhinoyat-ilib-khorizhda-ochib-yurgan-130-sh-14-06-2019

***

Бош прокуратура: Юсупов иши бизнинг иш юритувимизда эмас, назоратимизда

Бу саволларга прокуратура органи ходимлари томонидан имкон қадар батафсил жавоблар берилди.

10 май куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) назарда тутган жиноятни содир этганликда айбланиб қўлга олинган Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов асосий мавзулардан бири бўлди.

«Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддасида қайси орган қайси ҳолатда кўриб чиқиши мумкинлиги келтириб ўтилган. Унда 168-модданинг (фирибгарлик) иккинчи ва учинчи қисмларида ички ишлар органлари ваколатидалиги белгиланган. 168-модданинг 4-қисми «а» банди бўйича қайси орган ишни олиб бориши келтирилмаган. Жиноят-процессуал кодексимизда жиноятлар борки, тегишлилиги кўрсатилмаган. Бундай ҳолатларда жиноят ишини қўзғатган орган терговни олиб боришга ҳақли ҳисобланади. Бу шахс айнан Давлат хавфсизлик ходимиман деган важ билан жабрланувчилардан катта суммада пул олган. Мана шу аргумент юзасидан ҳам Давлат хавфсизлик хизмати тергов олиб бормоқда. Унга нисбатан суд томонидан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Бу иш юзасидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган. Бош прокуратура қабулхонасига Саид-Абдулазиз Юсуповнинг онаси мурожаатидан сўнг, назорат қилувчи прокурор томонидан тиббий ва комиссиявий экспертиза тайинланди. Бундан ташқари, ортиқча тушунмовчиликлар бўлмаслиги туфайли ҳам тиббий экспертиза ва комиссиявий экспертиза ўтказилди. Уларнинг натижалари яқин кунларда эълон қилинади», дея маълумот берилди Юсупов иши нега ДХХ томонидан кўриб чиқилаётгани тўғрисидаги саволга жавобан.

Журналистлардан бири «Саид-Абдулазиз Юсуповнинг жиноий шериклари бўлган-бўлмагани» ҳақида сўради.

«Ушбу тергов ҳаракатларида шахсан қатнашмаганман. Менга берилган маълумот доирасида маълум қилишим мумкин. Унинг жиноий шериклари ҳақида бирор маълумот беролмайман», дея жавоб қайтарди Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова.

«Бу иш тафсилотларини аниқлаш бу тергов жараёнида аниқланадиган ҳолат. Бу иш бизнинг назоратимизда. Лекин бу бизнинг иш юритувимизда дегани эмас. Ўйлайманки, Саид-Абдулазиз Юсупов иши бўйича суд ўзининг муносабатини беради. Айблов хулосаси ўрганилади. Суд муносабатидан сўнг, бу масалага қайтиш тўғри бўлади», дея Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

10 май куни Саид-Абдулазиз Юсупов Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб ушланган ва ДХХ тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

12 май куни ДХХ Тергов бошқармаси томонидан С.Юсупов жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бироз аввалроқ Бош прокуратура Саид-Абдулазиз Юсуповга қийноқ қўлланилганини рад этганди.

Республика Суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали томонидан ўтказилган 16 майдаги хулосасида, С.Юсуповда қон-томир касаллиги аниқланган бўлсада, айбланувчининг саломатлиги ҳолати унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўлланилиши ва тергов ҳаракатларида иштирок этишига тўсқинлик қилмаслиги кўрсатилган.

7 июнь куни айбланувчи С.Юсуповнинг онаси Ж.Бакаева Бош прокуратура раҳбарияти қабулида бўлиб, тергов жараёнида ўғли жисмоний қийноққа солинаётганлиги ҳақида мурожаат қилган ва ўғлини унинг ҳимоячиси иштирокида тиббий кўрикдан ўтказишни сўраган.

8 июнда Бош прокуратура томонидан ҳимоячи А.Шаймардонов ва тергов устидан назорат олиб борувчи прокурор Д.Рахматуллаев иштирокида мутахассис-шифокорларни жалб қилган ҳолда айбланувчи С.Юсупов тиббий кўрикдан ўтказилганда, унинг танасида бирон-бир тан жароҳати ёки қийноқ аломатлари аниқланмади.

С.Юсупов ўз ҳимоячиси А.Шаймардонов иштирокида ихтиёрий берган ёзма тушунтиришида унга нисбатан тергов жараёнида ҳеч қандай жисмоний ёки руҳий тазйиқлар ўтказилмаганлигини, ҳозирда касаллиги бўйича тегишли дори воситалари ва тиббий муолажаларни ўз вақтида олаётганлигини билдирди.

https://kun.uz/news/2019/06/14/bosh-prokuratura-yusupov-ishi-bizning-ish-yurituvimizda-emas-nazoratimizda

You may also like...

3 Responses

  1. Дониш домла дарсларида ҳамма идора ва ташкилотлар, жумладан, прокуратура, судлар фаолиятида ошкоралик бўлса, бажараётган ишлари ҳақида ОАВ орқали маълумотлар бериб борса, уларнинг имижи шунга яраша ортиб бораверади. Халқ шунга яраша бу идора ва ташкилотларнинг яқин ҳамкори, жамоатчилигига айланади. Натижада улар энг кучли идора ва ташкилотларга айланади, деб дарс берганида «булар хомхаёл гаплар, ҳеч қачон амалга ошмайди» деб ўйлардим. Мана, домламиз дарс қилиб ўтган ғоялар амалга ошаётгани — жамиятимиз ютуғидир.

  2. Ҳақиқат бор, фақат унга эришишни билиш керак, бунинг ёрқин йўли — билим, деб бизга Тўлқин Эшбек домламиз кўп тушунтирган. Мана исботи. Прокуратурамиз доим мана шу темпда ишласа, адолат, ҳақиқат жамиятимизнинг воқелигига айланиб бораверади.

  3. Тўлқин Эшбеков домламизнинг дарсларда айтган ҳамма гаплари ўз исботини топаяпти. Домламиз Юрфакда ҳам дарс берганини биламан. У ердаги шогирдлари ҳақиқий қонун ижрочилари бўлиб етишаётгани кўриниб турибди. Устоз — дарахт, биз — меваларимиз.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>