Веб-сайт ҳақида

UCHILDIZ.UZ ВЕБ-САЙТИГА ХУШ КЕЛИБСИЗ!

ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТДА МУНОСИБ ЎРНИНИ ТОПСИН!

uchildiz.uz

uchildiz.uz

Ассалому алайкум қадрли ижодкор дўстлар ва азиз мухлислар!

Инсон ҳаётда муносиб ўрнини топиш, бахтли яшашга интилади. Шундай эзгу мақсадда улғаяётган ҳар бир йигит-қиз улкан дарахт янглиғ униб-ўсиши учун учта маънавий илдизга эга бўлиши лозим. Бундай илдизлар отиш талабалик даврига тўғри келар экан. Бу илдизларнинг биринчиси, ҳақиқий инсон бўлиш! Иккинчиси, пухта билим эгаллаб, чинакам мутахассис бўлиб етишиш! Учинчиси, севги-муҳаббат билан оила қуриб, бахтга эришиш!

Атоқли адиб Пиримқул Қодировнинг машҳур “Уч илдиз” романида талабалар ҳаёти мисолида ана шу ажойиб ғоя юксак бадиий маҳорат билан ёритилганини яхши биласиз. Асарни теран нигоҳ билан ўқиб, ўлмас ғояларни қалбларига жо этган ва ҳаётда шундай уч илдизига эга бўлганлар чинакам саодатга эришганларига шоҳидмиз.

Веб-сайтимиз ижодкорларининг мақсади: бугунги ёш авлод ҳам орзу-ниятларига эришишлари, ҳаётда муносиб ўрниларини топишлари учун ана шундай теран илдизлар отишига маънавий мададкор бўлишдир.

Шу ниятда веб-сайтимизда улуғ устозларнинг сабоқлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар, журналистлар, шоиру адибларнинг илмий-оммабоп ва турли мавзудаги мақолалари, бадиалари, шеърлари, ҳикоялари ҳамда ёш истеъдод соҳибларининг ижодий машқларидан ёритиб боришни режалаштирдик.

Веб-сайтимиз муҳаррири – Тўлқин Эшбек. У Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети доценти, “Ёш матбуот котиблари клуби” раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси. Айни пайтда ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари сифатида у ҳар ҳафтада республикамиз оммавий ахборот воситаларида ёритилаётган муҳим хабар ва мақолалар асосида “Ахборот соатлари” материалларини тайёрлайди.

Талабалар учун “Ахборот соатлари” маълумотлари билан мазкур веб-сайтимизда танишиб боришингиз мумкин.

Ижодий гуруҳ:

  • Маҳлиё Мирсоатова, ЎзМУ Журналистика факультети декани.
  • Отабек Тиллаев, ЎзМУ Журналистика факультети деканининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.
  • Соҳиба Солиева, ЎзМУ Журналистика факультети деканининг амалиёт бўйича ўринбосари.
  • Дилмурод Усмонов, ЎзМУ Журналистика факультети деканининг илмий ишлар бўйича ўринбосари.
  • Равшан Омонов, ЎзМУ Журналистика факультети магистранти.
  • Хуршид Қодиров, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ходими.

Таҳрир ҳайъати:

  • Мурат Атамуратов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази директори.
  • Насимхон Раҳмонов, филология фанлари доктори, профессор.
  • Нигора Умарова, сиёсий фанлар номзоди.
  • Мансур Юнус, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази “Ёшларнинг инновацион лойиҳалари ва янги ғояларини жорий этиш” гуруҳи раҳбари.
  • Наргиза Дусимбетова, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази “Ёшларнинг инновацион лойиҳалари ва янги ғояларини жорий этиш” гуруҳи услубчиси
  • Нодир Ҳамроев, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида “Ёшларнинг инновацион лойиҳалари ва янги ғояларини жорий этиш” гуруҳи услубчиси.

Веб-сайт учун масъул – Эркин Усмонов. У Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Олий журналистика курси тингловчиси, айни пайтда жамоатчилик билан алоқалар йўналишида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Электрон манзилимиз: tueshbek@mail.ru