Депутат билан очиқ мулоқот

Куни кеча Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикaси

Олий Мaжлиси Қонунчилик палатаси депутатлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирни университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Камолиддин Мирзаахмедов кириш сўзи билан очиб берди.

7

Проректор ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритди. Шунингдек, Олий таълим тизимида грантлар ҳажмини икки уч баробарга оширилиши жумладан қизларни таълим олиши ва уларни салоҳиятли бўлишга алоҳида эътибор қаратилди дея сўз навбатини Ўзбекистон Республикaси Олий Мaжлисининг Қонунчилик палатаси депутати Нигора Қутлимуратовага берди.

Нигора Қутлимуратова талаба-ёшларга ўз мақсадлари ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар бўйича фикрлашишини айтиб ўтди. Ҳусусан, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мамлакатимизни ривожлантиришга устувор вазифаларни белгилаб берди. Жумладан оҳирги вақтларда эътибор қилинмасдан келинаётган соҳалар қамраб олинганини таъкидлади.

Кейин сўз навбати Ўзбекистон Республикaси Олий Мaжлисининг Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Каримов 2020 йил 24 январда Узбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йуллаган Мурожаатномасида фуқаролик масалаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлар экан, жумладан, шундай деди: — “Мамлакатимизда узоқ вақтдан бери яшаб келаётган, лекин Ўзбекистон фуқароси ҳуқуқий мақомга эга бўла олмаётган фуқароларни ана шу муаммосини қонуний ҳал этиш буйича тегишли вазифалар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрьдаги ПК-3982 сонли Қарори билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурида ватандошларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш буйича вазифа берилган эди. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Махкамаси томонидан «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва Қонунчилик палатасига киритилиб 1-ўқишда қабул қилинган. Қонун лойиҳасини 2-ўқишга тайёрлашда фракциялар, депутатлар томонидан билдирган таклиф ва фикрлар ҳамда Қонунчилик палатаси Юридик бошқарма хулосаси асосида Вазирлар Махкамаси, Адлия, Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирликларидан жалб қилинган мутахассислар билан биргаликда кайта кўриб чиқилди ва таҳлил этилди, аксарият таклифлар инобатга олинди. Жумладан, юридик-техника, лингвистик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги тажрибалар инобатга олиниб, матнда тахририй тузатишлар амалга оширилди ва амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштирилди, моддаларнинг жойлашуви тегишлича ўзгартирилди, янги моддалар кўшилди”- дея сўзини якунлади.

Икки томонлама конструктив мулоқот талаба-ёшлар учун маҳорат ва тажриба вазифасини ўади десак муболаға бўлмайди.

Тадбир якунида бундан буён қонун ижодкорларининг олий таълим даргоҳига ташрифларини тизимли равишда ташкил этишга келишиб олинди.

Ёшлар билан ишлаш,

маънавият ва маърифат бўлими ахбороти

https://nuu.uz/uzc/press/news/events/ev-meetings/1157

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>