Диққат, танлов!

Ассоциация журналистлар учун танлов эълон қилди

ЖамиятТанлаш

15:33 / 05.04.2021

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ташкил этилганига 30 йил тўлиши муносабати танлов ташкил этилмоқда.

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситаларида ёритилган энг яхши материаллар билан иштирок этиш мумкин.

Ассоциация 1991 йил иш бошлаган бўлиб, ҳудудларда 76 та бўлими ташкил этилган. Уларда 200 га яқин мутахассислар фаолият юритади.
Ўтган давр мобайнида ассоциация томонидан маҳаллий ва халқаро институтлар билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг иқтисодий, ҳуқуқий билимларини ошириш, қайта касбга йўналтириш ҳамда иш билан таъминлаш, оилавий корхоналар ташкил этиш борасида 100 га яқин лойиҳалар амалга оширилди.

Ассоциациянинг 2016-2020 йиллар давомида жалб қилинган халқаро грант маблағлари 1 миллион долларга етди. Натижада 50 минг нафардан ортиқ хотин-қизлар тадбиркорлик малакасига эга бўлиб, уларнинг 80 фоизи иш билан банд бўлди. 45 минг нафар аёл бизнес юритиш асослари ва методикасига ўргатилиб ўз бизнесларини ташкил эта олди. Минглаб янги иш ўринлари яратилди.

Танлов 4 та номинация бўйича ўтказилади:

- босма нашрларда чоп этилган энг яхши материаллар;

- телеканалларда эфирга узатилган энг яхши материаллар (сюжет, репортаж, интервью);

- радиоканалларида эфирга узатилган энг яхши материаллар;

-интернет тармоқларида ёритилган энг яхши материаллар.

Танловда 2021 йил 1 январдан 31 октябргача бўлган муддатда эълон қилинган материаллар билан иштирок этиш мумкин.

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Мукофотлар 2021 йил ноябрь ойида Республика Аёллар тадбиркорлиги ҳафталиги доирасида бўлиб ўтадиган маросимларда ўз эгаларига топширилади.

Танлов бўйича материаллар Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчаси 1-уйда қабул қилинади. Мўлжал: “Халқлар дўстлиги” майдони.
Мурожаат учун телефонлар: 93)5989709, 71)2274418

Ташкилий қўмита

https://uza.uz/uz/posts/associaciya-zhurnalistlar-uchun-tanlov-elon-qildi_254780

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>