Дурдонаман….

Иштихон ижод мактаби дурдоналари

photo_2022-08-05_21-45-54

Кечалар кўкка боқиб васлингни эслаб ёнаман.
Собит-у сайёралар кулгусига мастонаман.

Соғиниб,ҳажринг ила минг ўртаниб,минг дард чекиб,
Сайдини ахтарган ул сайёд каби сайронаман.

Ташласанг бир дам нигоҳ,сеҳрингга бўлмишман асир,
Кўз қароғинг ичра жой олган ўзим пинҳонаман.

Боқмасанг ,кетсанг қочиб,тоғлардаги жайрон мисол,
Жайроним деб ахтариб,куйган дили вайронаман.

Кўлдаги оққуш мисол жуфт-жуфт бўлиб сузсак агар,
Шодлигимдан энтикиб,қайғуларга бегонаман.

Менки Мавлуда,сенинг ишқинг билан ёзсам ғазал,
Шул ғазал сатрига сингган бебаҳо дурдонаман.

***

Хуш келдингиз

Юртимизга муҳтарам, эй шоирон, хуш келдингиз.
Пойингизга гул тўшар жумла жаҳон, хуш келдингиз.

Йўлдош Эшбек бирла Ориф Тўхташим, таъзимдаман,
Сиз келиб дилларга тўлди нур-иймон, хуш келдингиз.

Ул Шаҳодат бону бирла Тўлқин Эшбек ёнма-ён,
Ҳадя этсам равзайи боғи жинон, хуш келдингиз.

Сиз Рауф Субхон ила Зоир Зиёдов, марҳабо,
Ҳам Атобек анжуманда нуқтадон, хуш келдингиз.

Сиз Самарқанд аҳлидансиз, бизга қондош, меҳрибон,
Муҳтарам меҳмонсиз-у биз мезбон, хуш келдингиз.

Кўҳна Шошдан меҳрингиз тортиб келибсиз биз томон,
Ушбу кун сизга тутармиз туз-у нон, хуш келдингиз.

Мавлуда дил сўзин айтди эҳтиром, ҳурмат ила,
Ушбу байтим сизга бўлсин армуғон, хуш келдингиз.

Мавлуда Рўзиева,
Самарқанд вилояти
Иштихон тумани

 2022 йил 5 август

__________________________________

Суратда: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари
Шоиралар Эркатош Шукурова, Бибисора Туропова ва Мавлуда Рўзиевалар ижодий суҳбатда

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>