Жиноят жазосиз қолмайди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида содир этилган баъзи

жиноятлардан огоҳ бўлганлар ўзларига тегишли хулосалар чиқариб олсалар ажабмас.

загружено

1992 йилда Шаҳрисабз туманида туғилган фуқаро Т. А. ҳеч қандай фойдали ижтимоий меҳнат билан шуғулланмасдан, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш жиноятини содир этганликда фош этилди.

У 2018 йилнинг 27 июнь куни Тошкент вилоятида жойлашган чегара пости орқали Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрига бориб, у ердан 2018 йилнинг 29 июнь куни ўзига тегишли бўлган АВ 4495686 рақамли Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортида ИИИнинг М ва ФРБ томонидан хориж давлатига чиқмоқчи бўлган фуқароларга икки йил муддатга бериладиган дунёни барча мамлакатларига чиқиш рухсат ёзувини расмийлаштирмаган бўлишига қарамасдан, белгиланган тартибни бузиб, конунга хилоф равишда Туркия давлатининг Истамбул шаҳрига борган. У ердан 2018 йилнинг 19 сентябрь куни «Астана-Тошкент» йўналишидаги рейс билан Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида паспорт назоратидан ўтаётган вақтида, чегера назорати дивизиони ходимлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти текширилиганидан паспртида Туркия давлати иммиграция муҳрлари мавжудлиги аниқланиб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1995 йил 6 январь кунидаги 8-сонли Қарорининг 1-иловаси 2.1., 2.2.-бандларига асосан, чет элга бормоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари белгиланган шаклдаги анкета-аризани тўлдирган ва Ўзбекистон Республикаси паспортини тақдим этган ҳолда яшаш жойлари бўйича ички ишлар идораларига мурожаат қилишлари, ички ишлар идоралари фуқароларнинг анкета-аризасини 15 кунлик муддатда кўриб чиқиб, паспортга икки йил муддатга чет элга бориш учун амал қиладиган тегишли белги қўйишлари кўрсатилган.

Шундай қилиб, Т. А. ўзининг жиноий хатти-ҳаракатлари билан, яьни белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилган.

Мазкур жиноят иши буйича қонунбузар тегишли жазога тортилди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти

1990 йилда Янгийўл туманида туғилган фуқаро Р. С. ҳеч қандай ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш жиноятини содир этганликда фош этилди. У 2015 йилнинг 17 июль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали ўрнатилган тартибда Туркия давлатининг Истамбул шаҳрига бориб, у ердан 2018 йилнинг 10 февраль куни Арманистон Республикасининг Ереван шаҳрига ўтган. Арманистон Республикасидан ўзига тегишли бўлган, 15.04.2014 йилда Янгийўл тумани ИИБ томонидан расмийлаштирилган АА 5099382 рақамли Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортида мавжуд бўлган “Дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш учун” стиккер визаси 20.05.2017 йилга қадар расмийлаштирилган бўлишига қарамасдан, қонунга хилоф равишда, белгиланган тартибни бузиб, 2018 йилнинг 10 февраль куни Туркия давлатининг Истамбул шаҳрига борган. У ердан 2018 йилнинг 21 ноябрь куни “Стамбул-Тошкент» йўналишидаги НY 274-сонли рейс билан Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида паспорт назоратидан ўтаётган вақтида, чегара назорати дивизиони ходимлари томонидан ушланиб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур жиноят иши буйича ҳам тегишли чоралар қўлланилди.

Шерзод Чиниев,

терговчи

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>