ЎзМУ Журналистика факультетида таълим тизими такомиллашмоқда

Журналистика соҳасида назарий билимлар пойдевори қанчалик мустаҳкам бўлса, амалиётда у шунга яраша самарасини кўрсатаверади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетида айни пайтда ўқув дастурларига халқаро андозалар кенг тадбиқ этилмоқда. Бу борада ривожланган давлатлар олий таълим муассасалари ўқув режалари, дарсликлари, ўқув қўлланмаларидан кенг фойдаланилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат маркази”да журналистлар-олимлар билан ўтказилган давра суҳбатида бу ҳақда атрофлича фикр юритилди.

м3  м5

м10

ЎзМУ биринчи проректори Файзулла Агзамов фан ва техника тараққиёти нақадар жадал тус олаётган бугунги кунда қатор фанлар қатори журналистика соҳасида ҳам назарий билимларни мустаҳкамлаш, бу йўналишда ҳам таълим-тарбия жараёнини янада такомиллаштириш ғоят муҳим аҳамият касб этаётгани, бу борада Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан берилаётган тавсиялар, айни пайтда Журналистика факультетида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича сўз юритди. У жаҳон андозаларига мос ўқув дастурлари ва маъруза матнларини тайёрлаш ҳамда таълим жараёнига татбиқ этишда катта тажрибага эга устозларнинг ҳам мадади, қимматли маслаҳатлари зарурлигини таъкидлади.

м6

Давра суҳбатида таниқли ижодкор-олимлар ва амалиётчилардан Хуршид Дўстмуҳаммад, Иброҳим Ғафуров, Абдулла Аъзамов, Сайди Умиров, Аҳмаджон Мелибоев, Шуҳрат Жабборов, Мурод Абдуллаев, Гулчеҳра Умарова, Фахриддин Каримов, Муҳиддин Мирзо, ЎзМУ проректори Давлатбой Жумабоев, Ўқув-услубий бошқармаси бошлиғи Зафаржон Жабборов, Журналистика факультети декани Маҳлиё Мирсоатовалар етук журналист-кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.

***

м8

Давра суҳбати катта залда таниқли адиб, Журналистика факультети “Матбуот” кафедраси доценти Аҳмаджон Мелибоевнинг ижодий кечасига уланиб кетди.

Университетимизнинг Журналистика факультетида таҳсил олиб, умрини шу соҳага бахшида этган ижодкор устознинг маҳорат мактаби ҳақида Иброҳим Ғафуров, Абдулла Аъзамов, Сайди Умиров, Шуҳрат Жабборов, Мурод Абдуллаев, Гулчеҳра Умарова ва бошқалар сўз юритдилар.

ь9

Журналистика факультети талабалари устозга аталган шеърлари ва дил сўзларини баён этдилар.

Ижод аҳли ва адабиёт, санъат ихлосмандларининг энг севимли нашри бўлган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида устоз Аҳмаджон Мелибоев узоқ йиллар Бош муҳаррир лавозимида ишлаган кезларида ўзига хос катта ижод мактабини яратган, десак муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда “Матбуот” кафедраси доценти лавомида самарали фаолият кўрсатаётган устоз Аҳмаджон Мелибоев ижод майдонида ҳам кўпчиликка ўрнак бўлмоқда. Унинг “Публицистикада бадиий маҳорат ва ижтимоий фаоллик масалалари” ўқув-услубий қўлланмаси, “Қирқ бешинчи бекат”, “100 саволга 99 жавоб” каби китоблари бўлғуси журналистлар учун муҳим манба ҳисобланади.

м7

Ижодий кеча якунида Аҳмаджон Мелибоев дилтортар ҳангомалари билан мухлисларини хушнуд этди.

Тўлқин Эшбек,

ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари

You may also like...

1 Response

  1. Qayumova Sabohat:

    Ustoz Ahmadjon Meliboyev bizga hali dars o`tmagan bo`lsalarda, u kishi bilan ijod namunalarim yuzasidan bir necha bor suhbat olib bordim. Bu jarayonda u kishining menga berayotgan o`rinli tavsiyalari, soha yuzasidan, maqola yozish borasida bergan o`rinli va foydali tavsiyalari jurnalistika sohasida ishlash maroqli, shu bilan birga mas’uliyatli ish ekanini angladim. Qolaversa, bu sohada ishlash boshqa sohalarga o`xshab ertalabki 8:00 dan kechki 17:00 gacha bo`lmay, u tun-u kun ishlanadigan, tinimsiz mehnat talab etadigan kasb ekanini angladim.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>