Кадрларга ана эътибор-у мана эътибор!

Бундай умидбахш ташаббус бардавом бўлмоғи ва журналистика йўналишига ҳам татбиқ этилмоғи лозим, дейди Дониш домла.

Очиғини айтиш керак, мамлакатимизда журналист-кадрлар тайёрлаш даражаси фалаж ҳолатга тушиб қолганини яширишга ҳожат йўқ. Бироқ, бу борадаги чигал масалаларни албатта ижобий ҳал этса бўлади. Мана, муҳтарам Президентимиз тиббиёт соҳасидаги аянчли ҳолларни кескин танқид қилганидан кейин муайян ҳаракатлар бошланибди, ижобий қадамлар ташланибди-ку! Бу мавзуда ЎзАда берилган хабарни ўқиб дилимиз ёришди (қуйида берилган хабарни сиз ҳам ўқинг). Демак, журналист-кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида ҳам кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга оширсак бўларкан, деган умид пайдо бўлди.

Биз тўғри ва асосли таклиф билан чиқсак, халқпарвар Юртбошимиз қўллаб-қувватлашларига ишонамиз.

Бу мавзудаги асосли, таҳлилий мақоламиз билан бир неча соатдан кейин танишасиз.

Сайтимизни кузатиб боринг, дейди Дониш домла енг шимариб ишга киришар экан.

13

р

р3

р2

Бухоро тиббиёт институтига Қашқадарё вилоятидан 50 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинади

Бухоро тиббиёт институтига Қашқадарё вилоятидан 50 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2018 йилнинг 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро тиббиёт институтига Қашқадарё вилоятидан 50 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бунда 2018/2019 ўқув йилида республика тиббиёт олий таълим муассасаларига “5510100-Даволаш иши”, “555510200-Педиатрия иши” таълим йўналишлари бўйича ҳужжат топширган, кириш тест синовларида иштирок этиб белгиланган квота асосида ўқишга кира олмаган ва кириш тест синовларида максимал баллнинг 30 фоизи (56,7 балл) дан кам бўлмаган натижага эришган, Қашқадарё вилоятида доимий яшовчи (қабул вақтидаги яшаш жойи асосида) абитуриентлар таркибидан баллар кетма кетлигини қатъий ҳисобга олган ҳолда жами 50 нафар абитуриент, 25 нафар давлат гранти ва 25 нафар тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади.
Ушбу абитуриентлар бакалавриат таълим йўналишини тугатиши билан Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт кадрлари етишмаётган туманларда беш йиллик ишлаб бериш шарти билан ўқишга қабул қилинади.

http://uza.uz/oz/society/bukhoro-tibbiyet-institutiga-ash-adarye-viloyatidan-50-nafar-19-11-2018

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>