Катта шов-шувларга сабаб бўлаётган Острогожская хоним ким?

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида

Молия вазирлиги тизимидаги собиқ вазир ва собиқ бошқарма бошлиғининг иш услубини жиддий танқид қилган эди.

Давлатимиз раҳбари танқид қилган Элла Острогожская аслида ким бўлган?

Ижтимоий тармоқларда Элла Острогожскаянинг ақл бовар қилмас даражада «ўзлаштириб юборилган» маблағлари ва унинг чет элда ўқиб, ўша ерда яшаб қолган фарзанди ҳақида баён этилган. Шунингдек, чет давлатларда қимматбаҳо мулклари борлиги ва бошқа мамлакатнинг фуқаролигига эга эканлиги қайд этилган.

Бизда бу фактларни тасдиқловчи аниқ маълумотлар йўқ. Қўлимиздаги расмий маълумотларга қайтамиз.

Э.Острогожская кўп йиллар Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаган. Фаолияти давомида республика иқтисодиётига ва давлат бюджетига катта зарар етказган. Ўзини хон, кўланкасини майдон, деб ҳисоблаган бу хоним бюджет профицити кўрсаткичларини сохталаштириш, бу орқали эса сохта обрў-эътибор қозонишга ҳаракат қилган.

Ҳар йили ҳисобот йилининг 15 декабридан бошлаб бюджет ташкилотлари бўйича барча турдаги ҳаражатларни, шу жумладан озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарурий тўловларни сунъий тўхтатиб қўйган. Собиқ вазир билан тил бириктириб Давлат раҳбарига ёлғон ҳисобот беришни одатий ҳолга айлантирган.

Оқибатда ҳудудларнинг режадан ошириб бажарган даромадлари республика бюджетига мажбуран олиб қўйилган. Уларнинг устидан ҳукм ўтказиб, бош эгиб келмагунча эркин маблағлар қолдиғи уларнинг ихтиёрига берилмаган.

Вазият шунгача борганки, Э.Острогожская собиқ вазир ва Ходимлар бошқармасининг собиқ бошлиғи билан тил бириктириб, вазир ўринбосарларига ҳам тазйиқ ўтказа бошлаган. Ўзига ёқмаганларнинг лавозимини пасайтирган ёки уларни ишдан бўшатиб, қутилиб қўяқолган.

Биргина мисол: ҳудудларнинг молиявий ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилган вазир ўринбосарларидан бирини дастлаб, Жамғармага, кейинчалик энг қуйи бўғинга ишга юборган.

Бугунги кунда ҳақиқат қарор топиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мазкур шахс муносиб лавозимга тайинланди.

Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда халқимизнинг энг зарур эҳтиёжлари умуман ҳисобга олинмаган.

Шу ўринда бир факт: 2016 йилда Давлат бюджетидан Тез тиббий ёрдамнинг бир чақируви учун бор-йўғи 483 сўм кўзда тутилган. Республика бўйича жами дори-дармон ва тиббиёт воситаларига 229 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бу рақамларни таққослаш учун 2018 йил Давлат бюджети параметрларида Тез тиббий ёрдамнинг бир чақируви учун 5 000 сўм ёки жами дори-дармон ва тиббиёт воситаларига 915 миллиард сўм (4 бараварга кўп) режалаштирилганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин. Энди тасаввур қилинг: Тез тиббий ёрдамнинг бир чақируви учун 483 сўм белгилаган бу «жонкуялар» наҳотки кетадиган харажатларни ҳисобга олмаган бўлса?

Битта шприц ёки бинт ҳам бундан қиммат-ку?

Техника харажатлари, шифокорнинг бир кунлик меҳнатини ким қоплайди?

Аслида Тез тиббий ёрдамга чақирилган шифокорнинг кўзингизга қараб туришига, жамиятимизда коррупцияга йўл очган шахслар шулар эмасмикан?!

Бу ҳали бир соҳанинг бир йўналиши. Энди давлат бюджетини тасаввур қилаверинг!

 ЎзА
***

Ватанга садоқат, халққа муносабат шуми?

Халқимизда «Кўза кунда эмас, кунида синади», деган нақл бор. Аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бу нақл, айниқса, бугун янаям ўз исботини топаётгандай гўё. Чунки халқни, давлатни, Ватанни алдаб, унинг ҳақига хиёнат қилганларнинг, ўз нафсини халқ манфаатларидан устун қўядиганларнинг қинғирликларга тўла кўзалари синиб, асл қиёфаси намоён бўлиб бормоқда…

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва турли сайтларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимидаги ўзгаришлар, ходимларнинг ишдан бўшатилгани тўғрисида турли хабарлар тарқалди. Баъзи манбаларда вазирлик тизимида бир кунда 50 ходим лавозимидан озод этилди, деган гап-сўзлар чиқди.

Аслида қандай бўлган эди, нечта ходим ишдан бўшаган?

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган кундан бошлаб барча соҳаларда катта ислоҳотларга раҳнамолик қилмоқда. Ҳокимиятнинг барча органлари ва бошқарувнинг барча бўғинлари фаолиятини ўз чиқишларида танқидий таҳлил қилиб келмоқда. Яъни “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган ғоя Шавкат Мирзиёевнинг фаолияти мезонига айланган.

Президентимизнинг ташаббуси ва олиб бораётган изчил сиёсати натижасида давлат ходимлари, аввало, биринчи раҳбарлар фақат кабинетда ўтирмасдан, жойларга бориб, аҳолини безовта қилаётган энг долзарб муаммоларнинг амалий ечими билан шуғулланишни бошлади. 2017 йил иқтисодиёт соҳасида замон талабларига жавоб берадиган, янгича маъно-мазмундаги ва самарали ислоҳотларни амалга ошириш йўлида биринчи қадамлар қўйилди.

Давлатимиз раҳбари ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишганда, фаоллар билан учрашувларда бир неча маротаба молия соҳасидаги камчиликлар, мазкур тизимда ишлаётган мутасаддиларнинг иш услубларини танқид қилиб ўтган эди. Ҳокимларнинг, вазирларнинг бу даргоҳ эшигида ҳафталаб қабул учун навбат кутиб қолиши, ичкарида ўтирганлар эса хоҳласа қабул қилиб, хоҳласа саломлашмай ҳам кетганини таъкидлаган эди. Энди ўзингиз ўйланг, бу давлат бюджети билан боғлиқ ташкилот бўлса, давлат маблағларига қараб турган миллионлаб қора кўзлар нима қилсин? Молия вазирлигидаги айрим мансабдор шахслар эса Президентимизнинг бу танқидидан тўғри хулоса чиқариш ўрнига иш услубини «эски ҳаммом, эски тос» тарзида давом эттириб, яна ўша сансолорлик, оворагарчиликларга йўл қўйган.

Тизимда асосий ислоҳот қачон бошланди?

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида Молия вазирлиги тизимидаги жиддий камчиликларни очиқ-ойдин танқид қилди. Тизим ходимларининг иш услубига кескин эътирозлар билдирди.

Танқиддан кейин Молия вазирлиги марказий аппаратидан 2 нафар бош бошқарма бошлиғи, 2 нафар бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, 4 нафар бошқарма бошлиғи, 1 нафар бошқарма бошлиғи ўринбосари, 3 нафар бўлим бошлиғи ҳамда 4 нафар ходим, жами 16 киши эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бугунги кунга келиб уларнинг сафига 8 киши қўшилган ва бу рақам 24 тани ташкил этмоқда.

Жумладан, Ғазначилик бошлиғи ўринбосари – амалиёт бошқармаси бошлиғи Ф.Нурмуҳамедов, бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси бошлиғи Ш.Ҳайдаров, саноатнинг базавий тармоқлари ва ёқилғи-энергетика мажмуи молияси бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Абдуллаев, давлат молиявий назорати бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Аъзамов, солиқ ва божхона-тарифи сиёсати бошқармасининг бошлиғи И.Голишева, давлат молиявий назорати бош бошқармаси ташкилий-услубий ишлар бўлими бошлиғи Б.Жумаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Бу каби қатъий қарорга келиш ҳам осон бўлмагани аниқ. Сабаби, бу тизимда мамлакат иқтисодиёти, давлат бюджети масалалари ҳал этилади. Демакки, бу масала давлат ташкилотида ишлаётган раҳбардан тортиб оддий фаррошгача бўлган барча ходимлар таъминотига таъсир кўрсатади.

Собиқ молия вазири ва ходимлар бошқармасининг собиқ бошлиғи паноҳида бўлган ва ҳанузгача тизимда ишлаб келаётган, молия тизимининг номига доғ тушираётганларни эгаллаб турган лавозимларидан озод этиш юзасидан ҳудудий раҳбарларга қатъий топшириқлар берилган. Олинган маълумотларга кўра, 23 декабрь куни Тошкент шаҳар давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи ҳамда унинг 3 нафар ўринбосари ҳам лавозимидан четлаштирилган.

Тозалаш ишлари шу билан тўхтаб қолмаган. Молия вазирлигининг ҳудудий бошқарма бошлиқлари томонидан жойлардаги молия идораларидан 273 нафар (23 нафари раҳбар ходим), ғазначилик идораларидан 65 нафар (12 нафари раҳбар ходим), пенсия жамғармасидан 100 нафар (1 нафари раҳбар ходим), давлат молиявий назорат бошқармалари ходимларидан 100 нафари (4 нафари раҳбар ходим), тизим бўйича жами 562 нафар давлат хизматчиси номига доғ туширган ходимлар ўз лавозимидан озод этилди.

Молия вазирлиги тизимидаги вакант иш ўринларини инновацион ғоя ва фикрга эга, замонавий технологияларни пухта ўзлаштирган, иқтидорли ёшлар билан тўлдириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда иқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртларига мурожаатлар юборилган.

Элла Острогожская аслида ким бўлган?

Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларда Элла Острогожскаянинг ақл бовар қилмас даражада «ўзлаштириб юборилган» маблағлари ва унинг чет элда ўқиб, ўша ерда яшаб қолган фарзанди ҳақида баён этилган. Шунингдек, унинг чет давлатларда мулклари борлиги ва бошқа мамлакат фуқаролигига ҳам эга экани қайд этилган.

Бизда бу фактларни тасдиқловчи маълумотлар йўқ. Қўлимиздаги расмий маълумотлар эса қуйидагича:

Э.Острогожская кўп йиллар Молия вазирлигининг давлат бюджети бош бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаган. Фаолияти давомида мамлакатимиз иқтисодиётига ва давлат бюджетига катта зарар етказган. Ўзини хон, кўланкасини майдон, деб ҳисоблаган бу амалдор бюджет профицити кўрсаткичларини сохталаштириш, бу орқали эса сохта обрў-эътибор қозонишга ҳаракат қилган. Ҳар йили ҳисобот йилининг 15 декабридан бошлаб бюджет ташкилотлари бўйича барча турдаги харажатларни, жумладан, озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарурий тўловларни сунъий тўхтатиб қўйган. Собиқ вазир билан тил бириктириб, давлат раҳбарига ёлғон ҳисобот беришни одатий ҳолга айлантирган.

Оқибатда ҳудудларнинг режадан ошириб бажарган даромадлари республика бюджетига мажбуран олиб қўйилган. Уларнинг устидан ҳукм ўтказиб, бош эгиб келмагунча эркин маблағлар қолдиғи уларнинг ихтиёрига қайтариб берилмаган.

Вазият шу даражагача етиб борганки, Э.Острогожская собиқ вазир ва ходимлар бошқармасининг собиқ бошлиғи билан тил бириктириб, вазир ўринбосарларига ҳам тазйиқ ўтказа бошлаган. Ўзига ёқмаганларнинг лавозимини пасайтирган ёки уларни ишдан бўшатган. Биргина мисол: ҳудудларнинг молиявий ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилган вазир ўринбосарларидан бирини дастлаб жамғармага, кейинчалик энг қуйи бўғинга ишга юборган. Бугунги кунда ҳақиқат қарор топиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мазкур шахс муносиб лавозимга тайинланди.

Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда халқимизнинг энг зарур эҳтиёжлари умуман ҳисобга олинмаган. Шу ўринда бир факт: 2016 йилги Давлат бюджетида тез тиббий ёрдамнинг бир чақируви учун бор-йўғи 483 сўм кўзда тутилган. Мамлакатимиз бўйича дори-дармон ва тиббиёт воситаларига 229 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бу рақамларни таққослаш учун 2018 йилги Давлат бюджети параметрларида тез тиббий ёрдамнинг бир чақируви учун 5 000 сўм ёки дори-дармон ва тиббиёт воситаларига 915 миллиард сўм (4 баравар кўп) режалаштирилганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин. Энди тасаввур қилинг, тез тиббий ёрдамнинг бир чақируви учун 483 сўм белгилаган бу «жонкуярлар» наҳотки кетадиган ҳақиқий харажатларни ҳисобга олмаган бўлса?

Битта шприц ёки бинт ҳам бундан қиммат-ку?!

Техника харажатлари, шифокорнинг бир кунлик меҳнатини ким қоплайди?!

Аслида тез тиббий ёрдамга чақирилган шифокорларнинг кўзингизга қараб туришига, жамиятимизда коррупцияга йўл очган шахслар шулар эмасмикан?!

Бу ҳали бир соҳанинг бир йўналиши. Энди қолганларини ўзингиз тасаввур қилаверинг!

Юқорида айтганимиздек, кўза кунда эмас, кунида синади. Халқига, Ватанига хиёнат қилганлар ҳеч қачон узоққа бормайди.

Абу Бакир Ўрозов, ЎзА

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>