Курсдошимнинг ҳаёт китоби

ФБда курсдошим Комила Юсупова ёзган дил сўзларини талабаларимга ибрат қилиб кўрсатмоқчиман, дейди Дониш домла.

Қуйидаги суратда собиқ курсдошларимга ЎзМУ Журналистика факультетида «рамзий дарс» ўтмоқдаман.

к1

Иккинчи суратда Комила Юсупова, Валияхон Саидова, Рислиқхон Мажнунова хонадонимизда меҳмонда.

к

Кеча «Маҳаллада дув-дув гап» фильмидаги бир эпизод эътиборимни тортди. Фильм охирроғида янги уйга кўчиб келганлар юк машинасидан биринчи галда чиройли тахлаб боғланган бир қучоқ китобни олиб тушади ва хонадонига ўша китоблар билан кириб келишади. Бизнинг ёшлигимиздаги ажиб манзаралар чиндан ҳам шунақа эди. Талабалигимда ҳар гал қишлоққа бир-икки сумка китоб кўтариб борардим. Раҳматли онам «Берган пулимизга овқат ҳам еяпсанми ё фақат китоб оласанми?» деб куларди. Раҳматли отам (ўқитувчи бўлган) кулимсираб «Бу болангнинг нони — китоб-ку» дерди.
Бугун фарзандларимдан ва азиз талабаларимдан ҳам шуни кутаман: Китобни — нон ўрнида кўрадиган бўлсинлар…
Худога шукр, суратдаги икки набирамнинг қўлидан китоб тушмайди. Рус тилидаги китоблар ҳам жони дили!

а

Комила Юсупова Тўлқинжон бу самимий фикрларингиз,мени ҳам беташвиш,шўх,ўйноқи,аммо фақат кутубхоналардан боши чиқмайдиган,ҳатто кечалари шам ёқиб бадиий ҳамда эртак китобларини севиб ўқиган даврларимни ёдга солдирдингиз. Мактабда ўқиб юрган пайтимда кутубхонадан бирданига 5-6 та китоб олиб,кечи билан икки кунда ўқиб тугатардим. Китоб ўқиш билан боғлиқ жуда кўп хотиралар қолган болалигимдан. Бир куни кутубхонадан Худойберди Тўхтабоевни «Сариқ девни миниб» номли китобини олиб келдим. Онам иш буюрадилар,кўзимни китобдан узолмайман,чақирсалар,ҳозииир,-дейман. Шу куни онам нон қилган эдилар. Бормасам бўлмайди,-деб чақирганларидан кейин китобни қўлтиғимга солиб чиқдим. Онам нон пишириш учун икки тандирдан бирига ўтин солишни буюрдилар. Мен бориб онам нон ёпадиганига эмас,бошқасига ўтин солиб,иккинчисини тозалаб,ҳеч ким мени безовта қилмасин деб ичига кириб китобни қолган жойидан давом эттириб,шунчалик қизиқиб кетганимдан онамни чақирганларини ҳам эшитмабман. Устимдан бир тоғора чанғалок тўкилгач,ирғиб тандирдан чиқдим,чангидан нафасим қайтиб,онам мени тандирни ичига кириб китоб ўқишимни кутмаганлигидан,мени кўриб бақириб юбордилар. Мен тандирдан чиқиб қочдим,онам изимдан таёқни отганича :бу китобни ейди,отанг келсин-чи,деб қолдилар. Китобни давомини боғимизга кириб узумзорни пана,аммо ёруғ тушадиган жойига ўтириб,китобни ўқиб бўлиб уйга кирганман. Қулоқсизлигим учун онамдан ҳаққимни ҳам олганман. Қизиқ китоб ёки газета кўриб қолсам,ҳеч бўлмаса,»бир жойга ўтиб келай»-деб ўша жойда ҳам ўқиб ўтирардим,изимдан нохос келиб қолганларни қўрқитиб. Кечаси дарс қиляпман деб адабиёт китобни ичига «Гулпари»деган эртак китобни солиб ўқирдим. Отажоним чироқни ўчир,десалар-мен дарс тайёрлаяпман дердим. Бир куни соат кеч 3 гача китоб ўқидим, қизиққанимдан ўша қахрамон билан бирга юрибман. Отам рўпарамда туриб:»Профессор светни ўчирмайсизми,»- дедилар. Отам ётадиган уйни эшиги ойнали бўлганидан,ёруғ тушиб ухлайолмаганлар. Мен ҳозир ўчираман деб,светни ўчириб,деразага қалин адёл ёпганман. Аммо,отам уйғониб қолишидан қўрқиб,М.Горкийнинг «Чердакдаги бола»номли китобида Васка деган қахрамони шам ёруғида китоб ўқигани ёдимга тушиб,уйда турган қора чироқни ёқиб,китобни ўқиб тугатиб,кейин ухлашга ётганман.Камига ўқиган китобим бутунлигича кино бўлиб,ўзим ўша китобни ижобий қахрамони бўлиб,тушларимда учиб юрардим. Хуллас менга китобга меҳр қўйдирган инсонлардан бири падарибузрукворим бўлганлар. Қишнинг узун тунларида свет ўчиб қолганида отажоним11 нафар қиз ўғлини ёнларига олиб ким интонация билан ифодали қилиб ўқиса мукофоти бор деб «Гўрўғли ва Кунтуғмиш»достонини ўқитардилар.Мазза қилиб ўқирдик,мазза қилиб тинглардик. Нима бўлганда ҳам биртамиз қизиқ китоб олиб келсак,бошқамиз ўғирлаб ўқирдик. Кечаси ўқиган эртак китобларимизни,кичкина укаларимизга айтиб бериб ширин уйқуга кетардик. Шу даражага етказишда менга ёрдам берган маърифатли,маънавиятли,дуогўй ота онамдан ва китобдан миннатдорман. Китоб билан дўст бўлган инсондан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>