Кўзи оқиб тушса…

Қулоқ пардалари йиртилиб кетса…

Ўтакаси ёрилиб,

Бор мол-мулки соврилиб,

Ўзи ўтда қоврилиб,

Эт-суяги титилиб кетса…

«Хлопушка» — пақилдоқдан,

Топган пули тешиб чиқса.

Асабларни бузгани-чун

Оллоҳ уни гўрга тиқса!

Пақиллатган боласи ҳам,

Тушса жиннихонага…

Хонавайрон бўлиб куни —

қолса ахлатхонага…

Асаббузар! Ҳой, букрилар,

Тузатсинми сени гўр?

Қолмай десанг қарғишларга,

Пақ-пуқ қилмай тинчроқ юр…

Дониш домла

***

Яна ўша мавзу: пиротехника!

  • Автор 
  • Пайшанба, 22 Декабрь 2016 13:38
 Тез ёнувчи моддалардан тайёрланадиган ва ёнғин хавфсизлиги нуқтаи назаридан хавфли ҳисобланадиган пиротехника воситаларидан нотўғри фойдаланиш бевосита одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат тартиби ва фуқароларнинг мол-мулкига жиддий зарар етказиши мумкин.

  Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни пиротехника буюмлари муомаласи бўйича самарали давлат назорати ўрнатилишида, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишда, хусусан уларнинг саломатликлари ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур қонунга мувофиқ пиротехника буюмлари муомаласини лицензиялаш жорий этилган.

 Пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи юзасидан маъмурий ва жиноий жавобгарликнинг кучайтирилиши божхона органларининг ҳам масъулиятини янада оширди.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Москва-Тошкент” йўловчи поездида юртимизга кириб келган фуқаро Ф.Ахмедовнинг (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) қўл юкларини божхона кўригидан ўтказишганда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда  айтилмаган  72 дона “Супер Жук” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Мазкур пиротехника воситалари шоколад қутисида яширинча олиб келинаётган экан.

Шунингдек, бошқарманинг тезкор гуруҳи ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда пойтахтимизнинг Олмазор туманида пиротехника воситаларни сотиш ва тарқатиш билан шуғулланаётган фуқаролар А.Содиқов ва А.Саидовлардан жами 19200 дона “PETARDS-С рождеством 10х60” номли пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва  суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддасига кўра пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2501-моддасига мувофиқ  пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —  энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шу ўринда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси фуқаролардан божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан бошқарманинг Ишонч телефони — 120-76-76 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатади. Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати

You may also like...

1 Response

  1. Rasmdan ayon bòlishicha bojxonachi akalarimiz anchaginasini ushlab qolishibdi. Donish domla ijodingiz juda kuchli chiqibdi-ku. Manimcha hech qaysi shoir yozmagan mavzuda sher yozishga qòl uribsiz.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>