Малайзиялик географ-олимлар ЎзМУ талабаларини юқори баҳоладилар

Халқаро ҳамкорлик илм-фан, таълим тараққиётида ғоят муҳим ўрин тутади.

Шу йил 15 октябр куни Малайзия давлати Султон Идрис номидаги Pendidikan университети География ва атроф-муҳит факультети декани профессор Мохд Хаири Ибрахим ва университет аспирантура бўлими декани профессор Рамлии бин Исмаиллар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети География ва табиий ресурслар факультетига ташриф буюрдилар. Улар Иқтисодий ва ижтимоий география, Иқтисодий ва ижтимоий география кафедралари профессор-ўқитувчилари билан қизғин илм-фан соҳасидаги изланишлар, янги тадқиқотлар хусусида суҳбатлашдилар.

Суҳбат асносида Султон Идрис номидаги Pendidikan университетида таълим тизимини ташкил этилиши, бакалавр, айниқса магистратура ва докторантурада таълим олиш имкониятлари, ўзаро талабалар айирбошлаш дастурлари ҳақида фикрлашилди. Бу борада университетларимиз ҳамкорлик қилиши мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.

Хорижлик географ-олимлар 2-курс ўзбек гуруҳи талабалари билан суҳбатлашиб, уларга Малайзияда магистратура ва аспирантурада таълим олиш имкониятлари, география таълими аҳволи, илмий-тадқиқотлар ҳамда ўқитиш масалалари, кадрлар тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб бердилар.

Нилуфар Исматова, Ҳасан Ўнгаров каби иқтидорли талабалар инглиз тилида савол-жавоб қилиб, ўз фикрларини баён этдилар.

Малайзиялик географ-олимлар ЎзМУ талабалари билим ва савиясини юқори баҳоладилар.

Суҳбат талабаларда катта тассурот қолдирди.

Саида Тоштоева,

Иқтисодий ва ижтимоий география кафедраси доценти

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>