Эзгулик мақсадлар сари

Миллий юксалиш — миллат келажаги эканини изоҳлашга ҳожат йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси моҳиятида ҳам ана шундай эзгу ғоялар, улуғвор мақсадлар устувордир. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашига сайланган депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилишида галдаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.

3

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси дупутати Хуршид Дўстмуҳаммад, Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нодир Ҳайдаров ҳамда туман депутатлари, ЎзМТДП Олмазор туман ва Ёшлик шаҳарчаси Кенгаши раислари ҳамда масъул ходимлари иштирок этдилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Хуршид Дўстмуҳаммад давлатимиз раҳбарининг парламентга Мурожаатномасида баён этилган устувор вазифалар ва жойларда уларнинг ижросини таъминлаш борасида сўз эритар экан, маҳаллаларда халқ билан мулоқот, фуқаролар билан учрашувлар ўтказиш юзасидан режалари билан ўртоқлашди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нодир Ҳайдаров ҳар бир муаммони тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш зарурлигини таъкидлаб, бу борада ўз режаларини баён этди.

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Тўлқин Эшбеков коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритар экан, бу борада жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

4

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутатлари Жаҳонгир Алимжонов, Абдуманноп Абдуқаюмов, Нодира Шарипова, Нигора Мирзаева, Жаҳонгир Халилов ҳамда ЎзМТДП масъул ходимлари Барно Холиқжонова Шаҳноза Рахматуллаева ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Раҳимқул МАҲАММАДИЕВ,

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати,

ЎзМТДП туман Кенгаши раиси

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>