Ногиронлар қалбига йўл топаётган шифокорлар

Жамиятимизда инсонга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилганини

ҳар қадамда ҳис этамиз.

Иссиқ жоннинг иситамаси бор, деганларидек, кимдир бирор дардга чалинса, унга аввало шифокорлар дардига малҳам топади. Мабодо, ногирон бўлиб қолса, Тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг эътиборида бўлади.

1

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати тизимидаги мустақил таркибий бўлинмалар ҳисобланган Тиббий-меҳнат экспертиза хизматига мурожаат қилаётган юртдошларимиз ҳам кам эмас. Пойтахт шаҳримиздаги Олмазор туман Тиббий-меҳнат экспертиза комиссиясига ҳар куни ўнлаб ногиронлар мурожаат қилишади. Мазкур комиссия раиси, тажрибали навропотолог врач Ирода Муҳаммадхўжаева, жарроҳ Озода Мусаева, терапевт Ёқутхон Тўлаганова ва бошқа шифокорлар ҳар бир ногиронга алоҳида эътибор билан муомалада бўлишади.

– Бизга мурожаат қилган шахсни ногирон деб эътироф этиш учун унинг саломатлигини синчковлик билан ўрганамиз,– дейди ТМЭК комиссия раиси, тажрибали навропотолог врач Ирода Муҳаммадхўжаева.– Уни ногиронликка чиқариш комиссия аъзоларининг хулосаси асосида қабул қилинади. Комиссиямиз даволаш-профилактика муассасалари томонидан тақдим этилган тиббий ҳужжатлар ва фуқароларни кўрикдан ўтказиш натижалари асосида ҳаёт фаолиятининг чекланганлигини экспертиза қилиш, ногиронлик гуруҳини, сабабларини, унинг бошланган вақтини ва ногиронлик муддатларини меҳнатга лаёқатнинг йўқолиши фоизини белгилаш, ногиронлар учун ижтимоий муҳофаза чора-тадбирларини белгилаш, ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни бажаришга кўмаклашиш ҳамда ногироннинг ҳаёт фаолиятини ёки организми функцияларини тўлиқ ёки қисман тиклаш, ногиронлик гуруҳини пасайтириш ёки барқарорлаштириш асосида ушбу тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш, ногиронликнинг ҳолатини, ўзгаришини ва унга сабаб бўлган омилларни тизимли таҳлил қилиш, ногиронликнинг олдини олиш, ногиронларни тиббий-меҳнат экспертиза, реабилитация, ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида комплекс дастурларни ишлаб чиқишда қатнашиш каби қатор вазифаларни муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

“Ўткан кунлар” романида Юсуфбек ҳожининг “Бу даргоҳдан ҳеч ким норизо чиқиб кетмасин” деган пурмаъно сўзларини айнан мана шу маскан фаолиятига мос-у хос, дегимиз келади. Ўз касбининг усталари бўлган мазкур маскан шифокорлари инсонпарварлиги билан инсонлар қалбига йўл топмоқдалар. Бундай хизматдан эса баъзи кўнгли ўксик инсонлар ва уларнинг оилалари ҳамиша мамнундирлар.

 

Дилбар Ҳайдар қизи,

2-гуруҳ ногирони

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>