Оналар, олималар, оқила опа-сингиллар байрами

Фасллар келинчаги баҳор бўлса, бошидаги шоҳи рўмоли тагидан унинг ойдек юзи 8 март куни ўз тароватини кўрсатгандек бўлади.

Бу кун айниқса Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида катта шодиёналик билан кутиб олинади. Шу муносабат билан “Аёл борки – олам мунаввар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат бир пиёла чой, файзли дастурхон атрофида давом эттирилди.

хк1 хк2 хк3 хк4 хк5

– 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ҳақида сўз юритганда биз аввало оқ сут бериб вояга етказган Она сиймоси олдида яна бир бора таъзим қиламиз,– деди ЎзМУ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасини бажарувчи Қодиржон Абдураҳимов.– Ҳар гал олима-ю илм толибаси ҳисобланмиш ёш тадқиқотчи қизларимизга гуллар ҳадя этардик. Бу гал 100 дан ортиқ опа-сингилларимизни сўнгги йилларда чоп этилган бадиий китоблар билан тақдирладик. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало, Онадир. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди. Юртимизда оналарни шарафлаб муҳташам ҳайкаллар бунёд этилгани ҳам шундан далолат беради. Биз Она тимсолида Ватанимизни, унинг гўзал ва бетакрор қиёфасини кўрамиз. “Она Ватан” деган ибора бежиз айтилмаган, бунда чуқур маъно бор. Талаба-ёшларимизни албатта мана шундай ҳаётбахш руҳда камолга етказишимиз ҳам фарз, ҳам қарздир.

Давра суҳбатида ЎзМУ Касаба уюшмаси раиси Нўъмонжон Мамадалиев, Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров, Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбек ва бошқалар Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони хотин-қизларимиз ҳаётида муҳим ўрин тутишини, ҳозирги вақтда университетимиз олима аёлларининг кўпчилигини фан докторлари, профессорлар, академиклар, давлат мукофоти соҳибалари ташкил этишини, уларнинг издошлари кун сайин ортиб бораётганини алоҳида таъкидладилар.

Давра суҳбати дилрабо куй-қўшиқларга уланиб кетди.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>