Она Ватан учун муқаддас қасам

Ҳарбий формалари ярашиб турган йигитларни кўрганинг ҳамоно атоқли шоир

Ғафур Ғуломнинг “Йигит омон бўлса, хавфу хатар йўқ”, Эркин Воҳидовнинг “Кўкси қалқон ўзбегим” деган қайноқ сатрлари ёдга тушаверади.

Ўқув йили давомида ҳар куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ҳарбий кафедраси ёнидан ўтар эканман, талаба йигитларимизнинг эгниларига ярашган формада саф тортиб туришларига, гоҳо она Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар айтиб шахдам юришларига ҳавас билан қарайман. Улар ўша шеърларда таърифланганидек, Ватан учун кўкси қалқон ўғлонларимиздир!

Бугун ЎзМУ Ҳарбий кафедрасида сабоқ олган талаба йигитларнинг ҳарбий қасамёдига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

1 2 3 4

Унда ЎзМУ профессор-ўқитувчилари, Ҳарбий кафедра мураббий-офицерлари, талабалар ва уларнинг ота-оналари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов бўлғуси заҳирадаги офицерларни қутлар экан, уларни она Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини кўз қорачиғидек асрашдек муқаддас бурчларини шараф билан бажаришларига омад тилади. ЎзМУ ректорининг ҳарбий қасамёд қабул қилган йигитларга қарата: «Муқаддас қасамга умрбод содиқ бўлинглар!» деган тилаклари анжуман иштирокчиларини ҳам тўлқинлантириб юборди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий бош қўмондонимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ҳозирги вақтда минтақамизда ва дунёда ҳукм сураётган, олдиндан айтиб бўлмайдиган мураккаб шароитда мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, жамиятимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш қанчалик катта аҳамиятга эга эканини барчамиз чуқур англаймиз. Бу эса ўтган давр мобайнида эришган ютуқларимиз ва йўл қўйган камчиликларимиз, тўпланиб қолган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, бугун ҳаётнинг ўзи илгари сураётган талабларни ҳисобга олишни тақозо этмоқда”. Буни бўлғуси заҳирадаги офицерларимиз ҳам теран ҳис этмоқлари лозим.

ЎзМУ Ҳарбий кафедрасида сабоқ олган йигитларнинг бугун қасамёд қабул қилиш маросими ота-оналар учун ҳам чинакам байрамга айланиб кетди.

Ҳамманинг дилидаги муштарак тилаклар: юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлаверсин!

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>