Орзулар қанотида

Талабалик – олтин даврим, деб бежиз айтилмаган.

Орзу

Ўтган йили Тарих факультетига давлат гранти асосида қабул қилинганимизда биздан бахтли одам йўқ эди гўё. Ўқув йили давомида бу туйғуларга ошно фикрларимиз қанчалик ҳақиқат эканлигини англаб етдик. Чиндан ҳам биз том маънода бахтга эришганимизни ҳис қилдик. Негаки, мамлакатимизда карвонбоши университет сифатида эътироф этилган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олиш, сўлим “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида жойлашган ва барча қулайликларга эга бўлган 9-Талабалар турар-жойида истиқомат қилиш, ёнгинамизда ҳар куни замонавий спорт майдонларида, “Сув спорти саройи”да чиниқиб бориш нечоғли бахт эканлигини тасвирлашга тил ожизлик қилади.
Мана шу яшил майдонларда чиниққан ўнлаб йигит-қизлар пайти келиб Универсиадаларда ва бошқа спорт мусобақаларида ғолиблик шоҳсупаларини эгаллаганлари яхши маълум. Биз ҳам ана шу ака-опаларимиз ортидан боришга интиламиз.
Тарих факультетимиздан не-не алломалар етишиб чиққанлари биз учун фахрдир. Бундан ҳам муҳимроғи, уларнинг илмий мактаблари ва маънавий меросларини пухта ўзлаштирган ҳолда келгусида етук мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун ўқув даргоҳимизда барча имкониятлар етарлидир.
Тарихдан маълумки, қайсики юртда тинчлик ва осойишталик ҳукмрон бўлса, ўша жойдагина фаровон ҳаёт барқарор бўлади, илму маърифат, маданият, санъат ва бошқа соҳалар ривожланиб, эл манфаатига хизмат қилаверади.
Юртимиз мустақилликка эришганидан буён мамлакатимизда халқ фаровонлиги кун сайин ортиб бормоқда. Шунга монанд турли соҳалар ҳам ривожланмоқда. Демак, биз учун энг муҳими – она Ватанимизда тинчлик ва осойишталик абадул абад ҳукмрон бўлаверсин.

Янги ўқув йилида жонажон университетимизга ҳаяжон билан келар эканмиз, ёз бўйи бу ерда амалга оширилган қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини кўриб қувониб кетдик. Ёз бўйи тиним билмай ишлаган устозларимизга ва бошқа бунёдкорларга тасаннолар айтамиз.
Шу тобда дил сўзларимиз шеърий сатрларга уланиб кетди:

Бугун юрагимда завқу шавқ жўшиб,
Таъриф этмоқчиман Ватан жамолин.
Юртимда энг бахтли талаба бўлиб,
Порлоқ кўрсам, дейман элим камолин!

Гуландом БЕРДИЁРОВА,
Мухлиса ТУРОПОВА,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети Тарих факультети талабалари

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>