Осойишта ҳаёт қадри

Тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш ҳам фарз, ҳам қарздир.

Бахтли-саодатли кунларимиз бардавом бўлиши учун унга рахна соладиган иллат – коррупция, ҳуқуқбузарлик ва бошқа турли жиноятларга асло йўл қўйиб бўлмайди. Шифокорларда, касални даволашдан кўра унинг олдини олган маъқул, деган ҳикмат бежиз айтилмаган.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Олмазор туман прокуратураси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари”, “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзуларида бўлиб ўтган давра суҳбатида асосий эътибор турли нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш, ҳар қандай жиноятга қарши муросасиз кураш масалаларига қаратилди.

п3 п1 п2

Давра суҳбатида ЎзМУ Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Давлатбой Жумабоев, ҳуқуқшунос олимлар ва талабалар иштирок этдилар.

ЎзМУ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасини бажарувчи Қодиржон Абдураҳимов, Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров, юридик фанлари номзоди, доцент Воҳиджон Топилдиев ва бошқалар муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш, жамиятимизда “Қонун ва адолат – устувор, жиноятга жазо – муқаррар” деган принципни қарор топтириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этиш масалаларига эътибор қаратилганини алоҳида таъкидладилар.

– Давлатимиз раҳбарининг ушбу маърузасида биз ўз фаолиятимизни «Буюк келажагимиз бугундан бошланади» деган шиор асосида ташкил этишга қаратилган ҳаётбахш ғоялар зиммамизга улкан масъулият юклайди,– деди Олмазор тумани прокурори ўринбосари Даврон Абдуллаев.– Ҳар қандай эзгу мақсадга эришмоқ учун бизга аввало тинчлик ва осойишталик зарур. Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги, “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида” янги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори айнан шундай эзгу мақсадларга хизмат қилади. Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш самарали бўлиши ҳар бир фуқаро, ҳатто, бўлғуси кадрлар ҳисобланмиш – талабаларимизнинг саъй-ҳаракатларига ҳам боғлиқдир. Бунинг учун сиз аввало Президентимиз маърузаларини, юқорида номлари қайд этилган қонунларни теран нигоҳ билан ўқиб-ўрганишингиз лозим.

Давра суҳбатида талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.

 Улуғбек УСМОНОВ,

ЎзМУ газетаси мухбири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>