Профессор-ўқитувчилар ижодий имтиҳонларни қабул қилишда мутлақо иштирок этмайди!

Ижодий имтихонларни ўз номи билан Ижодий муассаса ҳисобланган

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар Ижодий уюшмаси ва уларнинг вилоят бўлимлари мутасаддилари бу борада Вазирлик билан ҳамкорликда ҳал этиб берсалар, энг адолатли иш бўлур эди, дейди оқкўнгиллик билан Дониш домла қуйидаги мақолага муносабат сифатида.

Бундай долзарб мавзуларда «Муносабат» кўрсатувида айтилган, таъбир жоиз бўлса, неча бор бонг урилган фикрлар аста-секин ҳаётимиз воқелигига айланаётгани қувонари ҳолдир, дейди яна енгил тортиб Дониш домла.

1нурали3

СамДУ ректори: девордаги туйнук ўғрини жалб этади

СамДУ ректори: девордаги туйнук ўғрини жалб этади

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарида ҳали ҳам олий таълим муассасига ўқишга киришда таниш-билишчилик ёки бировга пора бериш ҳожатни чиқаради, деган хом фикрлар бор ва бундан фойдаланиш ниятида бўлган фирибгарлар ҳам кам эмас. Ушбу тушунмовчиликларга изох бермоқчи эдим. 
Ўтган давр мобайнида Самарқанд Давлат университети маъмурияти абитуриентларни ўқишга қабул қилишда АДОЛАТ тамойилини ўрнатиш, шаффофликни таъминлаш, ушбу жараёнда коррупциявий ҳолатларга барҳам бериш, жумладан ижодий имтиҳонлар оркали ўқишга киришнинг “коррупцион жозибадорлигини” кескин камайтириш максадида юкори бошқарув ва назорат идораларига ўз таклифларини киритди ва бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, Олий таълим вазирлигининг ташаббуси билан 2020-2021 ўқув йили учун қабулда фанлар мажмуасига ўзгартириш киритилиб, ижодий имтиҳонлар киритилиши мантиқсиз бўлган таълим йўналишлари сони кискартирилди.
Масалан:
“Ижтимоий иш” таълим йўналишида мавжуд бўлган касбий (ижодий) имтиҳон бекор қилинди. Эндиликда ушбу таълим йўналишини танлаган абитуриентлар тўлиқ тест синовларини топшириб, ўқишга кирадилар;
2020-2021 ўқув йилида абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун Самарқанд Давлат университети бўйича тест синовлари билан биргаликда касбий(ижодий) имтиҳон қабул қилинадиган “Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш”, “Чақириққача ҳарбий тайёргарлик” таълим йўналишилари бўйича қабул бекор килинган. Мазкур таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасаларида ҳам касбий-ижодий имтиҳонлар бекор қилиниб, эндиликда абитуриентлар фақат тест синовлари натижаларига кўра талабалар сафига қабул қилинадилар;
жорий йилдан бошлаб ўқитиш тожик тилида бўлган барча таълим йўналишларига абитуриентлар тўлиқ тест синовлари асосида қабул қилинади.
Бундан ташқари : 
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таянч олий ўқув юртлар билан ҳамкорликда таълим йўналишлари бўйича фан дастурларини соддалаштириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Унга кўра абитуриент имтиҳон топширадиган олий таълим муассасасига бир кунга келиб, имтиҳонни бир соатда топшириб кетади.
2. Фан комиссиялари ва аъзоларини тайинлаш. Фан комиссиялари раиси ва аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг алоҳида буйруғи билан тайинланади. Бунда, ушбу олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ижодий имтиҳонларни қабул қилишда мутлақо иштирок этмайди, яъни Самарқанд Давлат университети профессор-ўқитувчилари ва бошқа ходимларига СамДУда алоҳида иқтидор асосида ўқишга кириш имтиҳонларини қабул қилишларига йўл қўйилмайди. Бундай имтиҳонларни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғига асосан, Республикадан, ўзининг раиси ва аъзолари иштирокидаги комиссиялар қабул қилади.
Ошкоралик ва жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига катта эътибор берилаётган бугунги кунда кимлардир ниманингдир эвазига қайсидир ОТМга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилаётган экан, бундай иш унинг қўлидан келмаслигини, ўзи эса ашаддий ФИРИБГАР эканлигини барча билиши керак. Абитуриентларимиз уларнинг бундай ҳавойи сўзларига учмасдан, ўз билим ва иқтидорига ишонишлари лозимлигини таъкидлаймиз.
Кириш имтиҳонларига кенг жамоатчилик (маҳалла, нуроний жамғармалари ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари вакиллари, депутатлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар) вакилларининг эркин қатнашишлари таъминланади.
Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига ўқишга кириш учун имтиҳон топшириладиган бинолар сўнгги русумдаги камералар орқали тўлиқ видеокузатув остига олинади. Олинган видеоёзувларнинг сақланиши таъминланади.
“Туйнуклар” беркитиляпти, пировардида бу чоралар адолат мезонининг барқарор бўлишига ва таълим сифатини амалда таъминлашга олиб келади.

Рустам ХОЛМУРОДОВ,
СамДУ ректори

http://uza.uz/oz/society/samdu-rektori-devordagi-tuynuk-rini-zhalb-etadi-03-07-2020

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>