Сарҳисоб

Ўқув йили бошида белгиланган режалар амалга оширилгач, албатта сарҳисоб қилинади.

унн1

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон  Миллий университетининг навбатдаги Кенгашида аввало Фарғона шаҳрида ўтказилган “Универсиада – 2016” спорт ўйинларида биринчи ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри жамоаси таркибида фаол ҳаракатлари билан совринли ўринларни эгаллаб кумуш ва бронза медаллари соҳибига айланишган Геология-география факультети 2-курс талабаси Рустам Собиржонов, Журналистика факультети 1-курс талабаси Ирода Валижонова ва Механика-математика факультети 3-курс талабаси Бобур Сатторовлар “Диплом” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил май ойида қабул қилинган “Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги Қарорларида ҳар бир мутасадди ва профессор-ўқитувчи зиммасига қатор вазифалар юклатилган.

унн15

– Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи университетлар ва олий ўқув юртлари билан қалин ҳамкорлик доирасида кенг кўламда иштирок этган ҳолда университетимизда 2016/2017 ўқув йили бошлангунга қадар барча ўқув режалари ва дастурларини тубдан қайта ишлаб чиқилишини ниҳоясига етказишни таъминлашимиз лозим,– деди ЎзМУ биринчи проректори Файзулла Агзамов.– Бугунги кунда олдимизда турган энг муҳим вазифалар шундан иборатки, фанларни ўқитишнинг эскирган, умрини ўтаб бўлган ёндашув ва услубларидан батамом воз кечишимиз, бакалавриат ва магистратурада жаҳон фани ва илғор педагогик технологияларнинг замонавий ютуқларига асосланган янги ўқув режалари ва дастурларини жорий этишимиз зарур.

унн11

унн12

унн13

Кенгашда Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров, Ҳарбий кафедра бошлиғи Шавкат Ўринов, ЎзМУ қошидаги профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Минтақавий маркази директори Фахриддин Эсонбобоев, Хотин-қизлар кенгаши раиси Лаълихон Муҳаммаджонова, Тиббий тайёргарлик бўлими бошлиғи Раъно Рустамоваларнинг ўқув йили давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Айтиш жоизки, якунига етаётган ўқув йилида Миллий университетимизда таълим сифатини ошириш билан бир қаторда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган Мураббийлар кенгаши самарали фаолият кўрсатмоқда. Талабаларни етук маънавиятли, комил инсон қилиб тарбиялашда мураббийларнинг ўрни беқиёс. Йил бошидан ҳар бир факультет кесимида Мураббийлар кенгаши ташкил этилиб, режа асосида иш юритилмоқда. Ҳар ҳафта мураббийлар томонидан “Ахборот ва маънавият соатлари” машғулотлари ўтказиб келинди. Барча факультетларда “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида “Мустақиллик дарслари”, “Жасорат дарслари”, “Тинчлик дарслари” юқори савияда ташкил этилди.

“Ахборот соатлари” материаллари www.nuu.uz ва www.uchildiz.uz сайтлари орқали талабалар эътиборига ҳавола этиб борилмоқда. Ўқув йили мобайнида ўтказилган турли маънавий тадбирлар ҳақидаги мақола ва хабарлар “Маънавият ва ахборот сабоқлари” тўпламида чоп этилди.

унн4

унн10

унн5

унн9

унн8

ЎзМУ Маданият саройида, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат маркази”да, Талабалар турар-жойларида қизиқарли учрашувлар ташкил этилди. “Биз буюк юрт фарзандларимиз” мавзуи доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси Муҳаммад Али, халқ артисти Ёдгор Саъдиев каби таниқли ижодкорлар ва санъаткорлар билан ўтказилган ижодий учрашувлар талаба-ёшларда катта таассурот қолдирди.

Бу йилдан талабалар ўртасида тарбиявий ишларни такомиллаштириш мақсадида янги тизим жорий этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, таълим, маданият, спорт масалалари комплексининг 2016 йил 12 январдаги “Мамлакатимиз Олий таълим муассасаларида таълим-тарбия маслаҳатчилари мактаби тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 8-сон мажлис баёни эълон қилинган. Ушбу ҳужжатда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Университетнинг таълим-тарбия маслаҳатчилари мактаби хусусидаги Низоми” тасдиқланди. Унга кўра университет таълим-тарбия маслаҳатчилари лавозимига тажрибали ўқитувчилар жалб этилмоқда. Тарбия – ҳар бир мураббий иш фаолиятининг ўзаги, ёш авлод ҳаёти мазмунига айлангандагина ўз самарасини беради.

Эркин Усмонов,

ЎзМУ газетаси мухбири

You may also like...

1 Response

  1. Aziz ustozlar, ilim -0 ma’rifat tarqatishda hechqachon charchamanglar sizlarni ta’limlaringiz bizlarga dastirul amal bo’ladi. Shu o’rinda Universitet nomidan qattnashgan Universiada g’oliblarini tabriklayman.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>