“Сирли мижоз” операцияси! Ана натижа…

Адолатпарвар давлатлардагина шундай усул қўлланилишини эшитардик.

Қадимда баъзи одил шоҳлар ҳам ҳеч кимга сездирмасдан оддий фуқаро ё қаландар қиёфасида юрт кезар, одамлар орасида юрар, шу тариқа ҳақиқий аҳволни билиб олар экан. Агар Адлия вазирлиги мутасаддиларининг бу борадаги тажрибасини бошқалар ҳам қўлласалар, ўнлаб соҳалар ривожига тўғаноқ бўлаётган иллатлар, порахўрликлар, коррупция ва бошқа салбий ҳолатларни осонгина аниқлаб олган бўлардилар. Ҳар қандай муаммо, чигал масалани ижобий ҳал этиш учун аввало уни тўғри аниқлаб олмоқ лозим. ЎзАда ёритилган қуйидаги хабарни эътибор билан ўқиганлар асло бефарқ бўлмайдилар, дейди Дониш домла ҳам ўзича режалар тузаркан.

***

Давлат хизмати марказларининг 13 нафар ходими лавозимидан озод этилган

Давлат хизмати марказларининг 13 нафар ходими лавозимидан озод этилган

Адлия вазирлиги кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида давлат хизматлари агентлиги тизимидаги идораларда амалга оширилаётган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Соҳада сифатли хизмат кўрсатилиши ва қонунийликни таъминлаш учун “сирли мижоз” тадбирлари ўтказиб келинаётгани қайд этилди.
Бундай тадбирлар натижасида давлат хизматлари марказларининг 164 нафар ходими огоҳлантирилган, 58 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. 13 нафар ходим эса эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
Бундан ташқари, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг мурожаатлар билан ишлашини ҳам қониқарли, деб бўлмайди. Жумладан, Қонликўл, Кегейли ва Чимбой тумани адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни қаноатлантириш даражаси паст.
Амударё, Қонликўл, Қораўзак, Қўнғирот, Мўйноқ, Тахиатош, Чимбой, Шуманай, Ангор, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Олтинсой, Термиз, Шеробод, Шўрчи, Боғдод, Бувайда, Данғара, Ёзёвон, Ўзбекистон, Фарғона, Нарпай, Оқдарё, Ургут, Вобкент, Қоровулбозор, Шовот, Янгиариқ, Юқори Чирчиқ, Бектемир, Чилонзор, Қизилтепа, Чортоқ ва Сардоба туманлари ҳамда Термиз, Фарғона ва Нурафшон шаҳар адлия бўлимлари томонидан ҳисобот даврида бирорта ҳам мурожаат жойига чиқиб ўрганилмаган.
Н.Абдураимова, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/davlat-khizmati-markazlarining-13-nafar-khodimi-lavozimidan—20-04-2019

 ***

2,7 минг нафар мансабдор шахс интизомий, 1,5 минг нафари маъмурий жавобгарликка тортилди

2,7 минг нафар мансабдор шахс интизомий, 1,5 минг нафари маъмурий жавобгарликка тортилди

Адлия вазирлиги ҳайъат мажлисида 2019 йилнинг I чорагида 6,5 мингдан ортиқ ташкилотда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилгани қайд этилди. Бу жараёнда 690 минг қонунбузилиш аниқланган.
Ушбу ҳолатлар бўйича 5,5 мингдан ортиқ тақдимнома, судларга 15 миллиард сўмлик 3 минг 400 даъво аризаси, 20 минг 590 огоҳнома киритилган.
Таъсир чоралари натижасида 7 миллиард сўмлик 2 минг 800 даъво аризаси қаноатлантирилган. 2,7 минг нафар мансабдор шахс интизомий, 1,5 минг нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, 124 нафар шахс билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.
Йиғилишда амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда айрим адлия органлари ва муассасалари томонидан фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам танқидий таҳлил қилинмоқда.
Н.Абдураимова, ЎзА

 ***

Русланбек Давлетов: “Нотариат соҳасида кўзбўямачилик ҳамон давом этмоқда”

Русланбек Давлетов: “Нотариат соҳасида кўзбўямачилик ҳамон давом этмоқда”

Адлия вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида нотариат соҳасидаги камчиликлар яна танқид остига олинди.
Адлия вазирлиги раҳбарияти одамларнинг энг кўп иши тушадиган бу соҳани тартибга солиш учун изчил чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Хизмат кўрсатиш сифати ошиб, навбат кутишлар камайган. Бироқ айрим нопок ходимлар соҳага ҳамон доғ туширишда давом этмоқда.
Одамлардан ортиқча пул ундириш, ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича белгиланган тарифлар бўлса ҳам, буни қасддан бузиб, яъни ошириб кўрсатиш ҳолатлари учрамоқда.
Айрим нотариуслар фуқаролардан нақд пул олиб, кассага ўзининг пластик карточкасидан ўтказиш ҳолатлари мавжуд.
Фуқароларга сифатли хизмат кўрсатилмагани, одамларни овораи сарсон қилгани учун Сергели туманида фаолият юритаётган барча нотариуслар ротация килинди.
Бунга адлия вазири Р.Давлетов фуқаролар қабулини ўтказганда аҳолидан кўплаб шикоятлар тушгани сабаб бўлган. Адлия вазири нотариат соҳасида аҳолига энг юқори даражада, яъни ҳам қонуний, ҳам сифатли хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилгунча ислоҳотлар, тозалаш давом этишини қайд этди. Бунинг учун барча имкониятлар ишга солинади. Соҳага энг сўнгги ахборот коммуникация технологиялари жорий этилади. Бу соҳада шаффофликни таъминлайди, ҳар бир нотариусни талаб даражасида ишлашга мажбур этади.
Норгул Абдураимова, ЎзА
***

Мурожаатлар билан ишлаш талаб даражасида эмас

Мурожаатлар билан ишлаш талаб даражасида эмас

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг жорий йил биринчи чораги якунлари таҳлилига бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Адлия вазири Русланбек Давлетов йиғилишни очар экан, соҳага оид янгиликлар билан таништириб ўтди.
Яқинда Тошкентда бошланиши кутилаётган Халқаро юридик форумга жаҳон жамоатчилиги катта қизиқиш билдиргани қайд этилди.
Йиғилишда мурожаатлар билан ишлаш талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Хусусан, 150 фуқаронинг кўчмас мулкини қонунийлаштиришга оид аризалари вақтида кўриб чиқилмай, пайсалга солинган.
Адлия ходимлари устидан кўплаб шикоятлар тушаётгани айтилди. Мурожаатлар билан ишлашда Фарғона вилоятида кўпроқ камчиликларга йўл қўйилгани кузатилган. Мазкур вилоят, шунингдек, Андижон вилояти айрим адлия тизими ходимлари ойига бор-йуғи биттадан мурожаатни кўриб чиққан холос.
Йиғилиш давом этмоқда.
Н.Абдураимова, ЎзА

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>