Талабалар КБРЯ хавфсизлиги қоидалари билан таништирилди

Еврокомиссиянинг кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий (КБРЯ) хавфсизлик

бўйича эксперти иштирокида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “КБРЯ хавфсизлик: Нималарни билишимиз лозим” мавзуида семинар ташкил этилди.

Талабалар КБРЯ хавфсизлиги қоидалари билан таништирилди

Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги қўмитаси ва Еврокомиссиянинг Тошкентдаги КБРЯ хавфсизлик бўйича илғор тажрибалар маркази кўмагида ўтказилган мазкур тадбирда университет талаба ёшлари КБРЯ хавфсизлик қоидалари билан таништирилди.
Семинарни Марказий Осиё ва Кавказ биохавфсизлиги ассоциацияси президенти, биология фанлари доктори, профессор Лела Баканадзе олиб борди.
Л.Баканадзе Еврокомиссиянинг Тошкентдаги КБРЯ хавфсизлик бўйича илғор тажрибалар марказида фаолият кўрсатади. Узоқ йиллардан буён айни соҳадаги тадқиқотлар ва тажрибаларни ўрганиб келади.
- Бугун фан-техника, саноат шиддат билан ривожланаётган даврда яшамоқдамиз, — деди Л.Баканадзе. — Мазкур шароитда инсонлар саломатлигига хавф солаётган кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий таҳдидлар ҳам кучайиб бормоқда. Қўзғатувчиси бактерия, вируслар бўлган юқумли касалликларни ўз ичига олувчи биохавф долзарб бўлиб қолмоқда. Биохавфни олдини олиш усуллари ичида энг таъсирчани гигиена қоидалари ҳисобланади.
Семинар давомида талабаларга кимёвий, радиологик ва ядровий таҳдидлар, уларга қарши хавфсизлик чоралари бўйича ҳам маълумотлар берилди.
КБРЯ хавфсизлик бўйича аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган шу каби семинарлар Самарқанд давлат тиббиёт институти, Нукус давлат университетида ҳам ўтказилди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/talabalar-kbrya-khavfsizligi-oidalari-bilan-tanishtirildi-03-03-2019

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>