Танловда бўлсанг ғолиб, дейман ҳақиқий толиб!

Журфак талабалари — ҳақиқий ижодкор толиб, улар танловда

ғолиб, дейди Дониш домла оддий сатрлари ҳам шеърга ўхшаб қофияли чиқаётганидан масрур бўлиб. Энг муҳими, у шогирдларига омонлик ва омад тилаб юради.

м3

O‘zLiDeP ижодкорларга энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида пул мукофоти бериш бўйича танлов эълон қилади (ВИДЕО)

 12.05.2018, 17:45

O‘zLiDeP ижодкорларга  энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида пул мукофоти бериш бўйича танлов эълон қилади (ВИДЕО)

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси  “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” доирасида

“ФАОЛ ТАДБИРКОР — ИЖОДКОР НИГОҲИДА”

республика ижодий танловини эълон қилади!

ВИДЕО:

Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини, шу жумладан, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш, фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технологиялар асосида шакллантириб, бошқаларга ўрнак бўлаётган, бир сўз билан айтганда, замонамиз қаҳрамонлари дейишга арзийдиган ишбилармон, тадбиркор, фермерлар сиймосини яратишга чоғланган ижодкор қаламкашларни ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Танлов

— “Энг яхши бадиий асар”;

— “Энг яхши публицистик мақола”;

— “Энг яхши видеоролик” йўналишларида ўтказилади.

Ҳар бир йўналишда l, 2, 3-ўрин ғолиб ва совриндорлари аниқланади ҳамда уларга диплом ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилади.

1-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида.

2-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида.

3-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида.

Шунингдек,  “Ёш тадбиркор образини яратган энг яхши асар учун”.  “Замонавий тадбиркор аёл образини яратган энг яхши асар учун” номинациялари бўйича рағбатлантирувчи мукофотлар таъсис этилган.

Асосий ҳамкорларимиз – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар ижодий уюшмаси.

Танловга тақдим этилган ижодий материаллар 2018 йилнинг 1 ноябрига  қадар қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 73-А уй, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси.

Мурожаат учун телефонлар: (0371) 255-29-91, 254-01-22

Электрон почтаtanlov@uzlidep.uz

Танлов ғолиб ва совриндорлари 2018 йил 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги байрами арафасида эълон қилинади.

ТАНЛОВ НИЗОМИ БИЛАН ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛА ОРҚАЛИ ТАНИШИШИНГИЗ МУМКИН: НИЗОМ

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>