Таржимонлик маҳорати

Тошкентдаги Германиянинг Гёте институти Олмония Маданият марказида “Таржимон иш устида” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факультети немис филологияси кафедраси катта ўқитувчиси, таржимон Ҳафиза Қўчқорова бадиий таржимадаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Тадбирда немис филология бўлими талабалари, кафедрада ташкил этилган “Ёш таржимон“ тўгараги аъзолари ҳамда бадиий таржима соҳасига қизиқувчилар иштирок этдилар. Таржима учун автриялик ёзувчи Даниэл Глаттауэрнинг “Иштиёқ машқи” комедиясидан парча танлаб олинди. Йиғилганлар мутаржим таржима устида қандай иш бораётганига ўзлари гувоҳ бўлдилар.

Таржимага ажратилган 45 дақиқадан сўнг таржимон Ҳафиза Қўчқоровага саволлар берилди. Бундан ташқари у ўз таржималаридан парчалар ўқиб берди. Яъни, Женни Эрпенбекнинг “Вақтга саёҳат”, Эрвин Штритматернинг “Бахт калити” асарлари таржимаси барчада катта қизиқиш уйғотди.

Шу ўринда икки оғиз сўз таржимон хақида. Ҳафиза Қўчқорова шу кунгача бир неча йирик асарларни немисчадан ўзбекчага ўгириб улгурди. Унинг энг биринчи менга уялибгина совға қилган китоби 2008 йилда чоп этилган “Қадр тарозуси” китоби эди. Бу китобдан илк бора немис адабиёти вакиллари Марие Луизе Кашнитц, Йорг Цинк ва ўзи турк бўлсада Германияда яшаб ижод қилаётган Эмине Севги Ўздамар ҳикояларининг таржималари билан бирга таржимоннинг ўз ижодидан намуналар ҳам берилган эди.  Шуни таъкидлаш лозимки, Ҳафиза Қўчқорова ўзи педагог бўлиши билан қаторда унинг ўзига яраша махсус ижод йўли ҳам мавжуд. Унинг шу қирралари таржимада ҳам ўзининг яққол аксини топган.  Шундай қилиб бирин-кетин бошқа таржима асарлари яратила бошланди. 2010 йилда немис адибаси Женни Эрпенбекнинг “Макон истаб” романидан парчалар таржима қилиниб китобхонлар ҳукмига ҳавола қилинди.

2013 йилда Хафиза Қўчқорованинг Элке Ҳайденрайҳ ва Бернд Шредерларнинг “Азалий ишқ” романи таржимаси дунё юзини кўрди. Бу романни шогирдимиз Фурқат Соатов билан бирга ўзбекчага ўгиришди. Роман номининг таржимаси инсонни ўзига мафтун қилгандай бўлади. Ҳаттоки сиз ҳозир ўта таъсирли ва жуда ҳаяжонли воқеаларга бой китобни ўқишга шайланиб тургандай ўзингизни ҳис қиласиз. Ҳафиза Қўчқорова таржиманинг қайноқ қозонида қайнаб, пишиб, тажрибали таржимон бўлиб етишгандай назаримизда.

 Шуҳратхон Имяминова,

Ўзбекистон Миллий университети хорижий филология факультети немис филология кафедраси доценти, филология фанлари номзоди

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>