Тестдан воз кечиш сари яна бир қадам!

Олий таълим муассасасига ўқишга киришда ҳозир амалдаги тест усули

ўзини оқламаётгани, ёшларни билим олишдан чалғитаётгани, китоб ўқишдан узоқлатираётгани етмагандек коррупцияга кенг йўл очгани ҳақида «Муносабат» ва бошқа кўрсатувларда, радиоэшиттиришларда жуда кўп танқидий фикрлар билдирилди. Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг бир анжуманда «Тест балосидан воз кечамиз!» деган дадил фикрлари ва бу йўлда ташланаётган қадамларни зиёлилар мамнунлик, хушнудлик билан кутиб олмоқдалар. ЎзАда ёритилган қуйидаги хушхабарда ҳам тестнинг ўзини оқламаган усулига барҳам бериш йўлидаги муҳим қадамлар ҳақида сўз боради. Мақолани теран нигоҳ ила ўқишни тавсия этамиз.

Дониш домла

***

Абитуриентлар учун янгилик: тест синовини топширмасдан ўқишга кириш мумкин

Абитуриентлар учун янгилик: тест синовини топширмасдан ўқишга кириш мумкин

2020 йилдан бошлаб босқичма-босқич йўлга қўйиладиган яна бир ўзгариш – чет (инглиз, немис, француз ва шарқ) тилларидан ташқари, масалан, ўзбек тили, рус тили, математика ва бошқа умумтаълим фанларидан ҳам сертификат берилиши жорий этилади. 
Ҳозирда ушбу тартиб юзасидан тегишли таклифлар берилган. Келажакка назар ташласангиз, тест синовларини соддалаштириш, абитуриентларга қулайлик ва имкониятлар яратиш мақсадида барча умумтаълим фанларидан худди шундай сертификат берилиши босқичма-босқич амалга оширилади.
Абитуриент умумий ёки ўрта-махсус таълим муассасасини тугатмай туриб ҳам бундай имкониятдан фойдаланиши мумкин.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ёшлар исталган вақтда имтиҳон топшириб, тегишли гувоҳнома олса, олий ўқув юртига ўқишга кираётган пайтда шу фан бўйича қайта синовдан ўтишга ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди.
Демак, абитурент олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул тест синовларига қадар керакли умумтаълим фанларидан сертификат олиши ва тест синовида иштирок этмай, тўғридан-тўғри танловда қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Айни пайтда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ушбу тартибни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилмоқда.
http://uza.uz/oz/society/abiurientlar-uchun-yangilik-test-sinovini-topshirmasdan-ishg-03-02-2020

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>